Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/91
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753634
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   91
Bog'liq
фалсафа янги

 
Таянч тушунчалар: 
Материя, идея, Ведалар, Даосизм, Зардуштра, Дихитомая, борлиқ, 
мавжудлик, атом, ғоялар дунёси, Аристотельнинг категориялар 
тўғрисидаги фикри, мазмун, шакл, риторик, антик. 
Такрорлаш учун саволлар: 
1. Қадимги Ҳиндистон фалсафаси. 
2. Қадимги Хитой фалсафаси. 
3. Қадимги Марказий Осиё ҳалқлари фалсафаси. 
4. Қадимги Греция ва Римдаги фалсафий фикр. 
5. Софистика. 


18 
 
Адабиётлар: 
1. 
И.Каримов. Ўзбекистон буюк келажак сари. Т. 1998 й. 
2. И. Раҳимов. Фалсафа (қисқача конспект). Т. 1996 й. 
3. 
Фалсафа.(Акадамик Э.Юсупов таҳрири остида). «Шарқ». Т. 1999 й. 
4. Фалсафа (Маърузалар матни). Т. 2000 й. 
 
 
3-Мавзу: Ўрта асрлар Шарқ ва Ғарб фалсафаси. 
Режа: 
1. Ислом шароитида сиёсий-маданий ва фалсафий қадриятлар. 
2. Ўрта асрларда Шарқ ва Туркистон (Марказий Осиё) 
фалсафаси. 
3. Ўрта асрлар Ғарб фалсафаси. 
I. VII-XII асрларда араб мусулмон сиёсий-маданий давлатчилик 
анъаналари ҳам дунёвий илмларни ривожлантиришга, адолат ва 
инсонпарварликни қарор топтиришга, маърифатпарварлик, демократик 
бошқарув усулларини рўёбга чиқаришга йўналганлиги билан араб 
мусулмон маданияти, цивилизациясининг таркибий қисми ва муҳим 
ютуқларидан бири бўлди. 
VIII асрларда исломда турли мазҳаблар пайдо бўла бошлади. 
Мутакаллимлар, мутазалийлар ва сўфийлар шулар жумласидандир. 
Мутакалимлар таълимотига кўра, дунё худо томонидан яратилган майда 
заррачалар-атомлардан иборат. «Атом худо иродаси билан ҳаракат қилади. 
Дунёда худо иродаси ҳукмрон, у истаган вақтда ҳоҳлаган кароматини 
амалга ошира олади»-деб айтдилар улар. Уларнинг 12 та қоида-тезислари 
бор бўлиб, ўша тезислар орқали ўзларининг таълимотини асослайдилар. 
Макон ва замоннинг чексизлигини инкор этадилар. Сезгиларга 
ишонмаслик эҳтимоли қоидаларига амал қиладилар. Унга кўра, у ёки бу 
нарса, воқеликка мос келиши-келмаслигидан қатъий назар, мавжуд бўлади. 
Билимларнинг воқеликка мос келиши ҳам илоҳий ҳоҳишдир. Улар ўзлари 
учун номақбул бўлган ҳамма нарсани инкор этадилар. Ниманики 
тасдиқлаш лозим бўлса, ҳаммасига йўл қўйиш мумкин, ҳамма нарса 
илоҳий қудрат билан бўлиши мумкин, деб ҳисоблайдилар. Шу вақтда кенг 
тарқалган оқимлардан бири мутазалийликдир (ажралиб чиққан деган 
маънони билдиради). Улар араб халифалигида соф фалсафий фикрларнинг 
ташаббускорлари бўлиб танилдилар. Мутазалийлар ҳиссий тажриба, 
анъанавий билимлар билан бир қаторда ақлий билиш ғоясини олўа 
сурдилар. Улар фалсафий масалаларни ўрганишга, уларни ақл кўзи билан 
билишга катта эътибор берадилар. Улар таълимотидаги яна муҳим бир 
нарса инсон иродасининг эркинлиги тўғрисидаги масаладир. Инсон ўз 
ҳатти-ҳаракати билан эркиндир, деб таъкидлайдилар. 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling