Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик -қурилиш институти
Download 3.89 Mb.
|
Акбар гатов999
VI. Иловалар........................................................................................................87
Кириш Магистирлик Диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги. Хозирги кунда энергиядан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадор техналогияларни яратиш бўйича кўплаб изланишлар олиб борилмоқда. Шу жумладан сув таъминоти ва қишлоқ хўжалиги суғориш бўйича ҳам энергия тежамкор қурилмалар яратилмоқда. Булардан бири гидравлик таран. Бу қурилма электр энергия ва ёқилғисиз сувни керакли жойга етказиб (кўтариб) беради. Гидравлик таранни биринчи бўлиб ихтиро килган олим С.И.Уманский. Ушбу таран қурилма очиқ окимда сувни ирригация тармоғига кўтариш учун ҳамда чўктириладиган насосларнинг қўлланилиши мумкин бўлмагансузувчиларга ҳавф туғдирадиган тезоқар оқимлардаги фаввора қурилмалари мажмуасида қўлланилади. Шу йиллар орасида кўплаб олимлар гидравлик таран устида кўплаб илмий янгиликлар олиб боришган ва ҳали ҳам олиб боришмоқда ва яхши натижаларга эришмоқдалар. Ҳозирги кунгача гидравлик таран қурилмасидан фойдаланишда самарадорлик даражаси 22% гача эришилган.Гидравлик таран фойдали иш коэффицентини 22% дан ошириш ҳозирда долзарб муаммо бўлмоқда. Гидравлик таран-гидравлик зарба таъcирида босим ҳосил бўладиган сув кўтариш қурилмаси. Гидравлик зарба-қисувли қувир ўтказгичда оқаётган суюқлик тезлигининг тез (бир онда) ўзгариши натижасида (зулфин тез ёпилганда) суюқликда босимнинг кескин ортиши. Гидралик зарба босими жуда катта қийматларга эришганда у ҳалокатга олиб келиши мумкин. Уларнинг олдини олиш мақсадида қувур ўтказгичларда сақлаш қурилмалар ўрнатилади. Қурилган сув омборларида ҳар йили кўплаб хавфли ҳолатлар содир бўлиши, гидротехник иншоотларнинг сув чиқариш қувурларида рўй берадиган гидравлик зарба натижасида вужудга келган вибрация режимини аниқлаш, кавитация ва пульсация жараёнларида ҳосил бўладиган гидравлик зарбани камайтириш усулларини яратиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Шу жиҳатдан, гидротехник иншоотлар ва ишлаб чиқариш комплекслари сув чиқариш тизимларининг гидравлик зарба таъсирида бузилишдан хавфсиз ишлашини таъминлаш учун қувурлардаги гидравлик зарбани башоратлашнинг ҳисоб усулларини ишлаб чиқиш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Ушбу йўналишда ривожланган давлатларда жумладан, АҚШ, Франция, Италия, Жанубий Корея, Россия ва бошқа давлатларнинг гидроэлектростанциялар, гидроузеллар ҳамда сув омборлари сув чиқариш қувурларида гидравлик зарбани ҳисобга олган ҳолда иншоотларни лойиҳалашнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш, қувурларда содир бўладиган деформацияларни олдини олиш ва уларнинг ишончли эксплуатациясини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Иқтисодий тарафдан гидравлик таран конструкцияси арзон ва электр энергия ва ёқилғи талаб қилмайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида»ги Фармони ва 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2910-сонли «2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида» ги Қарори, 2017 йил 25 сентябрдаги «Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3286-сонли Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ва зифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. Download 3.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling