Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/65
Sana03.12.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1799611
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   65
Bog'liq
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр

Микроиқлим деганда чекланган бўшлиқда сунъий йўл билан юзага 
келтирилган ёки табиий хусусиятларга кўра қарор топган иқлим шарт-
шароитлари тушунилади. Сунъий йўл билан яратилган микроиқлимга аҳоли 
пунктларининг, берк бинолар, кийим бош остидаги бўшлиқ микроиқлимлари 
мисол бўла олади. Табиий хусусиятларга кўра қарор топган микроиқлимга 
атмосферанинг ерга яқин қатламидаги, ўрмон ёқасидаги яланглик, тоғ 
дараларидаги микроиқлимлар мисол бўлади. 
Микроиқлим одам организмига хар хил таъсир кўрсатади. Чунончи, 
шахарларда одамларнинг саломатлиги учун ноқулай бўлган бир қанча 
таъсуротлар мавжуд: йилнинг иссиқ пайтларида ғиштли бинолар ва асфальт 
ётқизилган кўчалар офтобда қизиб, қўшимча иссиқлик манбаи бўлиб қолади; 
шахарларда ҳавонинг тутун билан ифлосланиши натижасида қуёш 
радиацияси интенсивлиги сусаяди ва биологик жихатдан муҳим бўлган 
ультрабинафша нурлар кескин камайиб кетади. 
Мана шунинг учун ҳам қурилиш устидан олиб бориладиган 
профилактик санитария назорати жой рельефидан тўғри фойдаланиш, шахар 
териториясида дарахтзорларни барпо этиш, кўчаларни тўғри ўтказиш, уларни 
табиий ёруғлик билан ёритиш ва шомоллатиб туриш масалалари, кўчаларга 
ётқизиш учун тегишли материалларни танлаш ва бошқа масалалар аҳоли 
пункти микроиқлимини яхшилаш мақсадида гигиеник жихатдан айниқса 
мухим ахамиятга эгадир. 
Одамга энг қулай шарт-шароитларни яратиб бериш ва уни ноқулай 
иқлим таъсирларидан сақлаш учун бир қанча холларда микроиқлим сунъий 
йўл билан яратилади. 
Иқлимга мослашиш (акклиматизация) - одам организмининг янги 
иқлим шароитига кўникиш қобилияти - акклиматизация дейилади. 
Акклиматизация муаммоси хар-хил шароитлари билан фарқ қиладиган янги 
қатор туманларнинг ўзлаштирилиши туфайли долзарб аҳамиятга эга бўлиб 


23 
қолади. Бу мамлакатнинг хар-хил вилоятларида, чет-элларда мусобақа 
ўтказувчи спортсменлар учун ҳам зарур. 
Акклиматизация мураккаб ижтимоий-биологик жараён бўлиб, 
ўзгариб 
қолган 
иқлим 
шароитларида 
одамнинг 
кайф-рухиятини 
яхшилайдиган ва иш қобилятини оширадиган мослашиш реакцияларининг 
вужудга келиши билан чекланмайди. Иқлимга мослашиш деган тушунчага
аввало, ташқи мухитни фаол равишда ўзгартириш одам учун янги иқлим 
шароитларида ташқи мухитнинг ноқулай таъсирларини сусайтира оладиган 
ёки бартараф эта оладиган мехнат ва турмуш шарт-шароитларини яратиш 
киради. 
Одамлар ўзлари учун янги иқлим шароитларига кўчиб ўтганларида 
психологик омилнинг аҳамияти борлигини хисобга олиб, уларнинг маиший 
ва маданий талабларини қондиришга алохидаэътибор бермоқ зарур. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling