Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти
Электр токидан шикастланиш олдини олишда техник чора ва индивидуал ҳимоя воситалари
Download 1.99 Mb.
|
1ХФХ МАЪРУЗА
Электр токидан шикастланиш олдини олишда техник чора ва индивидуал ҳимоя воситалари
Электр токидан ҳимояланишда ишлатиладиган техникавий чора ва ҳимоя воситалари: ток ўтказувчи қисмлар(ишчи, қўшимча, кучайтирилган, иккиламчи ва ҳок.); ҳимоя учун ерга улаш, ноллаш; потенциалларни тўғрилаш; кучсиз кучланиш; электр манбаининг тақсимланиши; ҳимоя ўчиргичи; чекловчи қурилма; огоҳлантирувчи сигнализация, блокировка, хавфсизлик белгилари, ҳимоя воситалари, сақловчи мосламалар ва ҳоказо. Электр хавфсизлиги талабларига кўра ҳар бир корхонада электр токи учун алоҳида трансформатордан фойдаланиш зарур. Агар трансформатор корхона биноси ташқарисида (ҳовлидан ташқарида) бўлса, у баландилиги камида 1200 мм бўлган ҳимоя панжаралари(тўсиқлари) билан жиҳозланган бўлиши керак. Бу билан инсон ҳаёти, ҳамда трансформаторнинг ўзи турли шикастланишлардан сақланади. Трансформатор, тақсимлаш ва юргизиш қурилмалари тегишли ёзувлар билан таъминланган бўлиши зарур. Ҳар бир дастгоҳ ва қурилмалар ишлатилишидан олдин уларнинг изоляциялари қаршиликлари 1000 ва 2500 мегомметр билан текшириб кўрилади. Агар 1000 В гача кучланишда ишлайдиган электр қурилмаларидаги иккита сақловчи қурилма орасидаги қаршилик 0,5 МОм бўлса, қониқарли бўлиб ҳисобланади. Бу текширув юқори хавфли ҳолат учун йилига бир марта, алоҳида хавфли ҳолат учун йилига икки марта ўтказилади ва натижа текширув варақасида баён этиб қўйилади. Электр дастгоҳ(станок) ва қурилмаларини ортиқча токдан ва қисқа туташувдан ҳимоя этиш мақсадида эрувчи сақлагичдан, иссиқлик релесидан, максимал ток релесидан фойдаланилади. Калибрланмаган (текшириб кўрилмаган) сақлагичлардан фойдаланиш мумкин эмас. Электр токини улаш, электр таъмирлаш ва электр хавфсизлиги мақсадларида қуйидаги ҳимоя воситаларидан фойдаланилади (6-расм):
Ҳар қандай изоляцияланган ҳимоялаш қурилмалари (тагликдан ташқари) даврий равишда 50 Гц частотали ўзгарувчан электр токи ёрдамида даврий равишда текшириб турилади. 1000 В гача бўлган электр қурилмалари учун ҳимоялаш қурилма ва воситаларининг синов муддати ҳамда синаб кўрилган кучланиш катталиги ГОСТ 12.2.007-75 «Меҳнат хавфсизлиги стандарт тизимлари. Электротехник маҳсулотлар. Хавфсизликнинг умумий талаблари» бўйича белгилаб борилади. Шунга биноан индивидуал ҳимоя воситалари, яъни диэлектрик қўлқоплар 3,5 кВ кучланишда ҳар 6 ойда бир марта, резинали диэлектрик калишлар йилда бир марта, резинали диэлектрик гиламча ҳар икки йилда бир марта текшириб, синовдан ўтказиб турилади. Бу текширувни ким томонидан, қачон ўтказилганлиги ва тегишли ҳимоя воситаси кайси даврга қадар яроқли ҳисобланиши, шу билан бирга қайси лаборатория текширган ва синов ўтказганлиги бевосита шу ҳимоя воситасининг ўзига ёзиб қўйилади. Бу тадбирлар ва қўлланиладиган ҳимоя воситаларининг ўз вақтида ишлатилиши электрдан жароҳатланиш ва бахтсиз ҳодисаларнинг келиб чиқмаслигига асос бўла олади. Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling