Хавфсизликни текшириш ҳисоботи (система журнали билан текшириш каби) – хавфсизликни текшириш деганда система ёзувлари ва фаолиятининг берилган хавфсизлик сиёсатига мослигини мустақил текшириш тушунилади.
Мустаҳкамлаш учун саволлар:
Гувоҳлик бериш механизмлари нимани англатади ?
хавфсизликни текшириш деганда нима тушунилади ?
Маршрутни бошқариш механизмлари
Вируснинг қандай асосий хусусияти характерланади ?
Серверларни антивирус химоялаш тушунчасини изоҳланг.
Узатилаётган маълумотларнинг бутунлигини таъминлаш механизмлари деганда нима тушунилади?
Уз-узини химоялаш рецептларига нималар киради ?
Компьютер вируслари ишлаш соҳасига қараб қандай турларга бўлинади ?
Фойдаланилган сайтлар рўйхати
www.xforce.iss.net-база данных уязвимостей, материалы по безопасности
www.packetfactory.net-сайт разработчиков библиотеке blacksun.box.sk/ tutorials.html-аспектам сетевой безопасности работў с сетевўх сервисов.
www.phrack.com - журнал «Phrack»
www.cerias.purdue.edu-Центр информационной безопасности Университет Пурду , архив программного обеспечения
9-Маъруза
Локал ҳисоблаш тармоқларида маълумотларни муҳофаза қилиш усули (2 соат)
Ўқув модуллари
Информацияни ҳимоялашнинг асосий усуллари
Идентификация ва аутентификация тушунчалари
Статик аутентификация
Ўзгармас аутентификация
Аниқлаштирилган ўқув мақсадлари.Талаба бу мавзуни тўла ўзлаштиргандан сўнг:
Информацияни ҳимоялашнинг асосий усуллари ҳақидаги тамойилларни билади;
Идентификация ва аутентификация тушунчалари асосий принципларини бўлакларга бўлиб, таъриф бера олади;
ЛҲТ нинг баъзи объектлари ва ресурсларидан фойдаланиш хусусиятларинини талқин эта олади;
Барқарор аутентификация қайси синфга мансублигини тасаввур эта олади;
Аутентификациянинг учта асосий кўриниши ўртасидаги ўзаро алоқадорликни аниқлайди, боғланишларни таҳлил қила олади.
Таянч сўз ва иборалар:
Идентификация , аутентификация, Информацияни ҳимоялаш, ЛҲТ, Барқарор аутентификация, Статик аутентификация, Ўзгармас аутентификация, серверлар диски (томи),, ишчи станция, каталог .
Информацияни ҳимоялашнинг асосий усулларига қуйидагилар киради:
- ЛҲТ га киришда аутентификация ва идентификация қилиш;
- ЛҲТ нинг баъзи объектлари ва ресурсларидан фойдаланишни чеклаш (алоҳида серверга, алоҳида серверлар диски (томи) га, ишчи станция, каталог, файллардан фойдаланиш, уларни ўзгартириш, ўчириш ва ҳ.к.).
- ЛҲТ да информацияни ҳимоя қилишнинг аппарат усули.
- Маълумотларни ҳимоя қилишнинг программа усули;
- Маълумотларни криптографик усулда ҳимоя қилиш, яъни маълумотларни шифрлаш (криптлаш);
Do'stlaringiz bilan baham: |