Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган мухандислик педагогика институти


Download 21.48 Kb.
Sana19.06.2023
Hajmi21.48 Kb.
#1621386
TuriДиссертация
Bog'liq
Ташқи Тақриз Ислом


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Наманган мухандислик педагогика институти
Магистратура бўлими 3М-КТИАТ-12 гуруҳ магистранти Г. Юлдашеванинг
“Маҳалла фуқаролари йиғини фаолиятига доир ҳужжатларни
қайта ишловчи ва таҳлил қилувчи дастур таъминотини яратиш” мавзусидаги магистрлик диссертация ишига доц.Б. Саматов томонидан ёзилган


ТАҚРИЗ

Президентимиз И.А.Каримовнинг ташаббуси билан маҳаллага эътибор янада кучайтирилмоқда ва янгича тус олмоқда. Кейинги пайтларда давлат томонидан кетма-кет қабул қилинган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, маҳаллани моддий жиҳатдан қўллаб-қуватлаш, унинг идора усулини шакллантириш, ҳуқуқларини кенгайтириш каби ишлар мамлакат бошқарув тизимидаги иштирокини кучайтиришга қаратилди. Бу ўзгаришлар ўз навбатида маҳалла ва унинг фаолиятига ҳам таъсир этади.


Бугунги кунда давлат томонидан ўтказилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар ўзини ўзи бошқариш органи фаолиятида ҳам кескин янгича ёндашишни, ҳужжат ишларини қайта ишлашда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишни тақозо этади. Ушбу ёзилган диссертация иши айнан шу масалани ёритишга қаратилган.
Шу маънода, Г. Юлдашеванинг “Маҳалла фуқаролари йиғини фаолиятига доир ҳужжатларни қайта ишловчи ва таҳлил қилувчи дастур таъминотини яратиш” мавзусидаги магистрлик диссертация иши бугунги куннинг долзарб муаммоларидан саналади.
Диссертация ишини асосий мақсади МФЙ фаолияти ва унинг бошқа ташкилотлар ўрталаридаги ҳужжатларни таҳлилий тартиблаштириш ва уларни компьютерда қайта ишлаш учун дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқишдан иборатдир. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун магистрант Г. Юлдашева томонидан диссертация режасига бинон қуйидаги ишлар амалга оширилган: МФЙ фаолиятига доир 9 та ҳужжатларни расмийлаштириш дафтари аниқлаштирилди ва шакллантирилди; бу ҳужжатлар асосида маълумотларни реляцион модели тузилди; дастур учун маълумотлар модели асосида алгоритм ишлаб чиқилди ва унга дастур тузилди; дастур Наманган шаҳар “Испархон” МФЙ мисолида синовдан ўтганлиги ҳақида олинган натижалар диссертациянинг иловасида келтирилди. Лекин шулар билан бир қаторда дисертацияни ёзув қисмида айрим грамматик хатоликлар мавжуд.
МФЙ фаолиятида информацион технология воситаларини қўлланилиши натижасида МФЙ ходимларининг меҳнат унумдорлиги, компьютер саводхонлиги бир неча марта ортади ҳамда юқори ташкилотларни сифатли ва ишончли маълумотлар билан таъминлаб, мамалакатимизда демократия ва социал адолат тамойилларини тўла қонли амалга оширилишида восита сифатида хизмат қилади.
Магистрлик диссертацияси тўла якунланган иш деб ҳисоблайман ва уни институт ҳайъатида дастлабки ҳимояга тавсия этаман.

Наманган давлат университети,


“Информатика ва амалий математика”
кафедраси доценти Б. Саматов
Download 21.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling