огирлиги); упаковкаси (жойлаштириш) тури; масса миқдори ва бирлиги, ташишда
бузилмай боришни таъминлаш шартлари, нархи, етказиб бериш муддати. Юк
ташиш ҳажмига қуйидагилар киради: вақт бирлигида (йил, ой ѐки кун) ташишга
мулжалланилган юкнинг тонна ўлчамидаги миқдори; жўнатиш
партияси-бир
автомобил (автопоезд)да бир маҳалда тонна ўлчамида қанча юк жўнатиш
мумкинлиги; жўнатиш партиясини йириклаштириш имконияти.
Ортиш ва тушириш усуллари. Ортиш ва
тушириш операциялари
механизациялаш воситаларининг у ѐки бу турини қўллаб, ѐки қўл (мускул) кучи
билан бажарилиши мумкин.
Ташиш масофаси. Юк ва пассажирларнинг қанча масофага (км) ташилишидир.
Йўл шароитлари. Йўл шароитлари йўл дейилганда қопламасининг кўприк ва
бошқа иншоотларга транспорт воситалари ўқларидан
тушувчи жоиз чегаравий
юкланишлардаги мустаҳкамлиги тушунилади.
Жой рельфи - текис, баланд-паст, тогли рельефда бўлиши мумкин.
Йўл плани ва профили элементларига йўлнинг бўйлама
энг катта нишаблиги
(унинг такрорланиши, узунлиги), йўлнинг
пландаги эгри-бугрилиги, юриш
(ҳаракатланиш) қисмининг эни, полосалари сони ва тегишли меъѐрлари билан
белгиланувчи бошқа кўрсаткичлари киради.
Йўл қопламасининг текислиги йўлнинг тури (капитал цемент ѐки асфальт-
бетон), қоплама текислигининг барқарорлиги ѐки унинг барқарор
эмаслиги,
ўткинчи типдаги қопламалилиги (шагал, чақиқ тош ва ҳ.к.) билан аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: