этувчи енгил автомобиллар иши ҳам киради.) Бундан ташқари, аҳолиинг хусусий
бўлган енгил автомобилларда ташишлар ҳам бор.
Енгил такси автомобилларни ишлатишда улардан жадал фойдаланиш
характерлидир. Сутка давомида бундай автомобиллар 13-14 соат ишда бўлиб,
ўртача босиб ўтиш масофаси 200-250 км ни ташкил этади. Аксарият ҳолларда
енгил такси автомобиллардан фойдаланувчи пассажирлар юк билан қатновчи
пассажирлардир. Шунинг учун ҳам такси
сифатида фойдаланиладиган
автомобилларга техник жиҳатдан юқори даражада ишончли,
динамик хусусияти
юқори, пассажирларнинг ўтириши ва уларнинг юкларини жойлаштириш қулай
бўлиши талаблари қўйилади.
Енгил такси автомобилларига бўлган эҳтиѐжни аниқлаш
Аҳолининг пассажирлар ташиш транспорт воситаларига бўлган эҳтиѐжини
фақатгина маршрутда ишловчи транспортлар билан қондириш мумкин эмас.
Барча шаҳарларда кўплаб пассажирлар ташувчи транспорт турлари: автобус,
трамвай, троллейбус ва метро билан бирга енгил такси автомобиллари ҳам
бўлиши зарур.
Енгил такси автомобилларида пассажирлар ташиш ҳажми аҳоли сони, шаҳарнинг
аҳамияти, иқлими ва бошқа шароитларга боглиқ. Пассажирлар ташиш ҳажмини
аниқлаш учун талабларни тизимли равишда ўрганиш керак. Енгил такси
автомобилларига бўлган талаб, маршрутларда ишловчи
транспорт турларидаги
каби сутка соатлари, ҳафта кунлари, йилнинг ойлари ичида ўзгарувчан бўлади.
Енгил такси автомобилларига бўлган аҳоли талабини ўрганишнинг
бир неча
усули бор.
Do'stlaringiz bilan baham: