Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Навоий кон металлургия комбинати


-Мавзу: Ишлаб чиқариш санитарияси ва гигиенаси


Download 0.66 Mb.
bet10/25
Sana05.04.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1275330
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25
Bog'liq
Ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг назарий асослари маъруза матни

3-Мавзу: Ишлаб чиқариш санитарияси ва гигиенаси.


Мақсад: Ишлаб чиқаришда саноат корхоналарини куриш пайтида санитар ва гигена хоналарининг тугри танланиши, хамда санитар химоя зоналарининг урнатилиши тугрисида суз юритилади.


Режа:

  1. Ишлаб чиқариш санитариясининг асослари.

  2. Саноат корхоналарини куришда санитария ва гигенавий умумий талаблари ва зарарли моддалардан химоя килиш.

  3. Санитария химоя зоналари.

Ишлаб чикариш санитариясининг асослари.
Мехнат гигиенаси – тиббиёт фанининг бир кисми булиб, иш шароитларининг инсон соглигига ва иш кобилиятига таъсирини урганади, шунингдек, мехнат шароитларини согломлаштириш хамда ишлаб чикаришни юксалтиришга йуналтирилган санитария-гигиена, жарохатланишни, касб касаллигини олдини олиш ва даволаш тадбирларини ишлаб чикади.
Тери – инсон танасининг ташки копламаси булиб, уни турли механик шикастланишлардан саклаб, тана хароратини бир маромда булишини таъминлаб туради. Балоғат ёшидаги киши 18о-20о С хароратда енгил жисмоний мехнат килганда, суткасига уртача 11340 Ж иссиклик сарфлайди. Инсон учун кўриш, эшитиш, нафас олиш, сезиш, асаб системалари мухим омиллар хисобланади. Инсон 20 Гц дан 20000 Гц частотали тебранишгача бўлган товуш тўлкинларини эшита олади. Кулокнинг сезиш қобиляти анча юкори бўлиб, 2000 Гц дан 4000 Гц гача диапазондаги товушларни нормал эшитади. Бироқ 8000 Гц дан пастрок ва 6000 Гц дан юкорирок частотада сезиш қобиляти бир мунча пасаяди. Хид билиш каби сезги органлари билан киши хавонинг зарарли моддалар билан ифлосланганлигини аниқлайди. Бу хидлар узоқ вақт таъсир этиши натижасида одамнинг сезиш кобилиятини пасайтиради.
Атроф мухитдаги ўзгаришлар (иссиклик ва совук, намлик, шовкин, тебраниш) одамнинг физиологик рухий холатига таъсир ўтказа бошлайди.
Ишлаб чикариш шароити ёки холатини асосан 4 группа омилларга ажратиш мумкин: 1-группа – атроф мухитнинг санитария гигиена холати. Буларга хаво харорати, атроф-мухитнинг тозалиги, ёруглик, товуш ва бошкалар киради.
2-группа – мехнат воситалари: ишлаб чикариш учун фойдаланиладиган машина-механизмлар, асбоб ва мосламалар.
3-группа – ташкилий формалар киради. Улар иш режими ва дам олишга хамда мехнат таксимотига асосланади.
4-группа – одамларнинг узаро муносабатлари, иш шароитлари ва мехнат натижасига булган муносабатига боглик ижтимоий омилларни уз ичига олади.


Тоғ-кон ва металлургия саноати корхоналарини кўришда санитария ва гигиенавий умумий талаблари ва зарарли моддалардан ҳимоя қилиш.
Корхоналарнинг лойихаларида: 1) Хона хавосига, атмосферага ва оқова сувларга зарарли ёки ёмон хидли моддаларнинг қўшилмаслигини ёки жуда оз микдорда булишини, шунингдек, иш хоналарида иссик ва намликнинг ажралиб чикмаслигини ёки жуда оз микдорда бўлишини.
2) Шовкин, титраш, ультратовуш, радиочастоталарнинг электромагнит тўлқинлари, статик электр ва ионловчи нурланишлар бўлмаслиги ёки жуда оз микдорда хосил бўлишини таъминлайдиган технологик процесс ва жихозлар кўзда тутилиши лозим. Юқорида санаб ўтилган зарарликларни ажратиб чиқадиган ёки шу зарарликларнинг манбалари хисобланган корхоналарни турар жой биноларидан санитария-химоя зоналари билан ихоталаш лозим. Санитария-химоя зонасининг улчами корхона ажратиб чикарадиган зарарли моддалар микдорига боғлик булиб 50 … 1000 м ни ташкил этади. Ишлаб чикаришда санитария-химоя зонаси 5 классга булинади (СН 245-71)
I кл – 1000 м, II кл – 500 м; III кл – 300 м; IV кл – 100 м; V кл- 50 м
I, II, III кл – кимё, металлургия, айрим руда ва рудасиз ишлаб чиқариш корхоналари киради.
IV кл га – кимё ва металлургия корхоналари билан боглик ишлаб чикариш, электр асбоб-ускуналар ишлаб чикариш ва металларни ишлов бериш корхоналари.
V кл га – типография, мебель фабрикалари, енгил саноат корхоналари (швей, хбк, пищевой ва бошкалар). Бирта ишловчига тугри келадиган ишлаб чикариш хоналарининг хажми 15 м3 дан, хоналар сахн эса 4,5 м2 дан кам булмаслиги керак.
Ишлаб чиқариш биноалари ва иншоотларининг деразаларида шамоллатиш учун ёруғлик тушадиган жойлар умумий сахнининг 20% ини ташкил қилиши, очиладиган табакалар килиниши керак.
Санитария – маиший хоналарнинг 1 кишига тугри келадиган сахни куйидагича хисобланади. (меъёрланган)
-Гардироб ва ювиниш хоналари – 0,6 м2
-Душлар (бир душ хонага 5 та одам хисобида ) – 0,43 м2
-Дам олиш, исиниш ва овкатланишга мулжалланган хоналар – 1м2
-Коржомани куритиш хоналари – 0,2 м2
-Хожатхона – 40 кишига 1 та унитаз
Агар ишлаб чикаришда ишлайдиган аёллар сони 100 дан куп булса, аёлларнинг шахсий гигиена хонаси кузда тутилади. Бу хонанинг сахни 1 та аёлга 0,18 м2 дан тугри келади.

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling