Tалабалар учун талаблар:
|
Бакалавр талабалар мазкур фанни ўзлаштириш давомида қуйидаги билимларга эга бўлишлари лозим:
–мулоҳаза, мантиқий формула, мантиқ қонуни, предикат ва кванторлар, теорема ва унинг турлари;
–тўплам, бинар ва н-ар муносабатлар, акслантириш ва унинг турлари, тартиб муносабати;
–бинар, н-ар алгебраик амаллар, алгебра ва унинг турлари;
–алгебралар, алгебраик системалар ва улар орасидаги гомоморфизм, изоморфизм;
–чизиқли тенгламалар системаси, уни ечишнинг турли усуллари;
–матрица ва детерминант, уларнинг асосий хоссалари ва татбиқлари;
–вектор фазо, чизиқли қобиқ, чизиқли кўпҳиллик, фазоостилар йиғиндиси, кесишмаси, ортогонал тўлдирувчиси, Евклид фазо;
–чизиқли акслантириш ва операторлар фазоси, чизиқли алгебра;
–чизиқли тенгсизликлар системаси, чизиқли дастурлаш масалалари;
–бутун сонлар ҳалқасида бўлиниш муносабати;
–мулоҳазалар алгебрасининг формуласи учун ростлик жадвалини тузиш ва турини аниқлаш;
–мулоҳазалар алгебрасини элементар математика масалаларини ечишга татбиқ эта олиш;
–умумийлик ва мавжудлик кванторларини масалалар ечишга татбиқ эта олиш;
–предикатларнинг ростлик соҳаларини топа билиш.
–алгебраик амал рангини аниқлаш;
–тартиб муносабатининг турини аниқлаш;
–алгебра ва алгебраик системаларнинг кенгайтмасини қура олиш;
–бутун сонлар ҳалқасини аксиоматик қура олиш;
–рационал, ҳақиқий, комплекси сонлар аксиоматик назариясининг моделларини қуришни билиши ва улардан фойдалана олиши;
–предикатлар алгебраси ёрдамида математик тасдиқларни ифодалаш;
–Ейлер-Венн диаграммаларини туза олиш;
–бинар муносабатларнинг хоссаларини текшира олиш ва графини чизиш;
–фактор-алгебра, алгебралар гомоморфизми ва изоморфизмини тузиш ва текшириш;
–берилган тўплам вектор фазо ташкил этишини текшириш;
–чизиқли қобиқ ва чизиқли кўпҳилликка мисоллар тузиш;
–тескари матрицани топиш, матрицали тенгламаларни ечиш;
–ўрнига қўйишлар группасини тузиш;
–детерминантларни хоссалари ёрдамида ҳисоблаш;
–вектор фазо, фазоостилар кесишмаси, йигғиндиси базиси ва ўлчовини аниқлаш, фазоости ортогонал тўлдирувчисини топиш;
|