Бир ҳил тартиб рақамидаги матн билан танишган тингловчилар алоҳида кичик гуруҳни ташкил этишлари сўралади.
4. Ҳар бир гуруҳда тарқатма материалдаги матнда берилган ахборот юзасидан фикр алмашиш амалга оширилади. Бунда гуруҳнинг ҳар бир иштирокчиси тарқатма материалда қайд этилган топшириқ жавобини баён этади.
5. Ўқититувчи синф талабаларини кичик гуруҳларга бўлиш вақтида ҳар бир гуруҳни кузатиш учун биттадан эксперт аъзосини ҳам танлаб олади.
6. Мазкур эксперт кичик гуруҳлардаги талабалар ишлашлари жараёнини диққат билан кузатиб боради. Орада ҳеч қандай сўз қўшмайди.
7. Тренер барча гуруҳлар учун янги топшириқ топширади
8. Тренер тингловчиларни қайтадан биринчи гуруҳларини ташкил этишларини сўрайди. Ҳар бир тингловчи бажарган иш умумий муҳокамадан ўтказилади. Гуруҳ томонидан унинг ҳар бир иштирокчиси баҳоланади.
9. Тренер ҳар бир тингловчини ўз жойларига жойлашишларини сўрайди. Фикр билдиришни истаган тингловчилардан ўзига қўйилган баҳони шарҳлаш (қўйилган баҳо объектив, субъектив, қўйилган баҳога лойиқ билимлар сабабчиси, ...) сўралади.
10. Тренинг машғулоти давомида қўлланилган методлар ва улардан математика дарсларида фойдаланиш имкониятлари, мақсад ва вазифалар, кўзланган натижалар юзасидан фикр алмашиш ташкил этилиб, тренер томонидан фикр ва мулоҳазалар умумлаштирилади.
11. Шундан сўнг барча гуруҳ аъзоларининг “Матрицалар” модули бўйича олган билимларини синаш мақсадида қуйидаги мисол берилади:
Мисол. Aгар AB=BA бўлса,
1) (A+B)2=A2+2AB+B2; 2) (A2 -B2)=(A+B)A-B)
тенгликларни исботланг.
Баҳо системасида - тўлиқ жавоб учун - 5 баҳо, қўшимча учун -4 баҳо, луқма ташланса -3 баҳо, жавоб бермаса -2 баҳо, умуман иштирок этмаса - 1 баҳо қўйишни белгилаш мумкин.
Машғулот режасига кўра талабаларга ушбу технология сўнгида қуйидаги Блиц-сўров саволларини берилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |