Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат педагогика институти физика-математика факультети


Электрон шаклдаги ўқув-услубий материаллар


Download 5.63 Mb.
bet3/21
Sana18.08.2023
Hajmi5.63 Mb.
#1668056
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Шоимова Гулшода -2020

Электрон шаклдаги ўқув-услубий материаллар:
- электрон дарслик ёки дарсликлар,
- электрон ўқув қўлланмалар,
- электрон маъруза матнлари,
- электрон кутубхоналар,
- Махсус (СD, AvtoPlay, Flash ва ҳоказо) сиғимлардаги аудиовизуал материаллар,
- тест синовларини ўтказиш бўйича тизимлар.
Республика таълим масканларида ўқув жараёнини педагогик технологиялар билан таъминлаш, замонавий ўқитиш методикасини яратиш, инновацион лойиҳаларни шакллантириш ва мос технологияларни яратиш билан бир қаторда электрон таълим тизимига ўтиш борасида ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Бир қатор лойиҳалар ва тадқиқотлар замонавий ахборот ва тармоқ технологиялар заминида яратилмоқда. Эндиги долзарб вазифалар олий ўқув юртларидаги профессор–ўқитувчиларни яратилган ва яратиладиган дастурий таъминотдан фойдаланишга тортиш, бу муҳитларни мумкин қадар сифатли дидактик ишланмалар билан тўлдирилиб борилишига эришишдир. Юқорида айтилганидек бу соҳада бир қатор ташкилий муаммолар ўз ечимини кутмоқда. Бу муаммолар моддий кўмаклардан, то маънавий рағбатлантиришгача, замонавий техника билан жиҳозлашдан, то ёш олимлар ва дастурловчи мутахассисларни жалб этишгача бўлган доираларга эга. Аммо бу муаммоларни ечиш кечиктириб бўлмайдиган масала ва бу масалани поғонама–поғона ечиб борилиши мақсадга мувофиқдир.
Ривожланган мамлакатларда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам ахборот технологиялар асосида таълим самарадорлигини ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Миллий Университетида ишчи гуруҳ ташкил этилиб, тажриба-синов тариқасида электрон таълим тизимини йўлга қўйиш бўйича дастлабки тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.
Электрон таълим тизимини йўлга қўйиш учун аввало маъмурий ўқув режани шакллантириш, профессор-ўқитувчилар ҳисобини юритиш дастурлари яратилиши лозим. Шунингдек, ўқув курслари ҳисобини юритиш ва Талабалар ҳисобини юритиш дастурий таъминотлари ишга туширилишини талаб этади. Ушбу ҳаракат дастурини амалга ошириш университет структурасига айрим ўзгартиришлар киритишни, моддий-техник ресурсларни сотиб олиш ва уларнинг фаолиятини таъминлаш учун маблағлар ажаратилишини, шунингдек, профессор-ўқитувчиларни тайѐргарлигини амалга ошириш, техник ходимлар малакасини оширишни тақазо этди. Чунки, электрон таълим муҳити ўз ичига 3 таркибий қисмни қамраб олади:
1. Система (инфратузилма, информацион система, актив ускуналар, компьютерлар ва бошқа моддий-техник ресурслар).
2. Инсон омили (ўқитувчилар, талабалар, техник ходимлар).
3. Мазмун (информацион система ташкилий қисмлари, ўқув адабиѐтлар мажмуаси, норматив ҳужжатлар...).
Олий таълим муассасаларида замон билан ҳамнафас таълим тизимини яратиш, албатта илғор жаҳон технологияларидан самарали фойдаланишни тақозо қилади. Бундай тизимни яратиш учун таълим муассасасини ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда дунё ахборот тизимлари билан боғлаш ва уларнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида таълим муассасасида локал компьютер тармоғи яратилиб, улар халқаро интернет тармоғига доимий равишда уланиши лозим.
Хорижда ва мамлакатимизда ўқув жараёнининг комплекс автоматлаштирилган таълим ва мониторинг тизимлари яратилмоқда. Бундай тизимларни яратишдан кўзланган мақсад - интернет технологияларидан фойдаланилган ҳолда профессор-ўқитувчилар, талабалар ва уларнинг ота-оналари ҳамда таълимни бошқариш тизими ўртасида интернет орқали мулоқот тизимини яратишдан иборатдир. Бундай тизим талабаларга энг муҳим ва фойдали ахборотларни тез ва сифатли етказиб бериш билан бирга таълим жараёнининг шаффофлигини ҳам таъминлайди. Профессор-ўқитувчилар, талабалар ва уларнинг ота-оналари ҳамда таълимни бошқариш тизими ўртасида интернет орқали тезкор мулоқот тизимини яратилиши эса вужудга келадиган муаммоларни тезда бартараф этиш имконини беради.
Ушбу тизим жуда кенг имкониятларга эга:

Download 5.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling