Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат педагогика институти физика-математика факультети
Download 5.63 Mb.
|
Шоимова Гулшода -2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЭТТ да модулни киритиши учун унда фаннинг ўқув-услубий мажмуаси бўлиши лозим.
- "Электрон таълим тизимида ўқув жараѐни сифатини ошириш тўғрисида"
Эслатма: Ўқитувчи фан бўйича назорат тури ва сонини Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низом асосида белгилайди.
Ўқитувчи назорат саволларини машғулотнинг топшириқлар бандига киритиши, баҳолаш мезонини эса машғулотнинг материаллар бандига киритиши керак. Ўқитувчи жорий модул учун баллни барча машғулотларга балл қўйиш (модул - блок умумий балли машғулотлардаги топшириқларга тақсимлаш) орқали аниқлаши имконияти мавжуд. Бунда машғулот тўғрисидаги маълумотлар киритилгандан сўнг мазкур машғулот учун саволларни машғулотнинг топшириқлар бандига киритиши лозим. Ҳар бир топшириқ учун муайян балл қўйилиб, уларнинг жами (йиғиндиси) блок учун ажратилган баллдан ошмаслиги лозим. Маълум сондаги(анъанавий рейтинг тизимидаги сингари) машғулотлардан сўнг белгиланган тартибда жорий (масалан 4-5та машғулотдан сўнг), оралиқ (10-12 та машғулотдан сўнг) ва якуний назорат машғулотлари киритилиб, уларга ажратиладиган балл майдонига мазкур назорат тури учун қўйиладиган максимал балл ѐзиб қўйилади. Албатта бунда рейтинг тизимидаги жорий назоратга 40%, оралиқ назоратга 30% ва якуний назоратга 30% ажратилиши лозим. Жорий назоратнинг биттаси мустақил таълимни баҳолаш учун ажратилади. Тошириқлар бандидаги назорат саволлари тўғрисидаги маълумотлар: номи, тавсифи, тури(тест,савол-жавоб, ижодий иш), назорат учун ажратилган максимал балл(агар ўқитувчида топшириққа балл қўйиш хоҳиши бўлмаса, 0 рақамини кўрсатиши мумкин), ўтиш фоизи(назоратдан ўтиш учун олиниши керак бўлган минимал баллнинг максимал баллга нисбатан фоизи), топшириқни(назоратни) топшириш учун вақт, қайта топширишлар сони ва топшириқнинг мазмуни(алоҳида бирор матн муҳарририда тайѐрланган файлни тизимга тикиб) киритилади. Материаллар бандига назорат учун баҳолаш мезонини киритиб қўйиш имконияти мавжуд. Ўқитувчи назоратларини тест, савол-жавоб, ёзма иш кўринишида ўтказиши мумкин. Бунда тестлар сони 2000 тагача, жавоб варианти 2 тадан 18 тагача бўлиши мумкин. Савол-жавоб шаклдаги назоратда одатдагидай оғзаки савол жавоб учун вариантлар ѐки билетлар бирор матн муҳарририда тайѐрланиб тизимга киритилади. Ёзма иш шаклдаги назоратларни талаба бирор муддат ичида ва ўқитувчи белгилаган тартибда топширади. Ўқитувчи назоратнинг мазмунини (тоширилиши лозим бўлган вазифалар) тизимга киритиб қўяди. Талабалар топшириқнинг мазмунини олдиндан кўриши мумкинлиги ѐки мумкин эмаслиги ўқитувчи томонидан фойдаланишга рухсат ѐки фойдаланишга рухсат эмас майдонларини танлаш орқали амалга оширилади. Ёки талабалар назоратларга тайѐрланиш учун фойдаланишга рухсат бериб, назорат ўтказиладиган вақтда мазмун шунга ўхшаш лекин бошқаси билан алмаштириши мумкин. Тест шаклдаги топшириқларнинг тизимга топшириш имконияти мавжуд бўлиб, ахборот тизими унинг натижасини автоматик тарзда назорат қайдномасига туширади. Бошқа турдаги назорат натижалари ўқитувчи томонидан ахборот тизимидаги назорат натижалари қайдномасига киритилади. Модул структураси ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун қуйидаги расмларга мурожаат қиламиз. Кўриниб турибдики, модул блоклардан( 1та блокдан), блоклар машғулотлардан ва ўз навбатида машғулотлар машғулот учун материаллар ва топшириқлардан иборат бўлади. 1-расм. Модулнинг умумий структураси Юқоридаги баѐн қилинган фикрлардан кўриниб турибдики, фойдаланувчи ЭТТ да модулни киритиши учун унда фаннинг ўқув-услубий мажмуаси бўлиши лозим. Шунингдек, ўқув-услубий мажмуа таркибига кирувчи маъруза матни, презентация, назорат саволлари, видео файллар сингари материаллар алоҳида файлларда бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади. ЭТТга модулнинг ҳар бир машғулотлари учун киритиладиган материаллар рўйхати ОТМ ректорининг "Электрон таълим тизимида ўқув жараѐни сифатини ошириш тўғрисида" буйруғи билан тасдиқланган бўлади. ЭТТ ўқитувчи томонидан тизимга киритилган ушбу материалларни талабага қулай шаклда тақдим этиши ва яратилган ўқув материали файлларини "ягона форматга" келтириш мақсадида уларни қуйидаги мавзуларда берилган йўриқнома асосида шакллантирилиши талаб этилади. Машғулот учун, хусусан “Алгебра ва сонлар назарияси” фани учун ҳам матн Word (.doc ѐки .docx типидаги) матн муҳарририда тайѐрланган файлларни .htm форматга ўтказиб, шундан сўнг файлни тизимга юклаш мақсадга мувофиқ. ЭТТ да машғулотларда презентациялардан фойдаланиш талаб этилади. Бироқ, Windows иловаларидан бири бўлмиш PowerPoint да яратилиб, тизимга жойлаштирилган презентацияларни талабалар томонидан, юклаб олмасдан туриб, тўғридан-тўғри олиб фойдаланиши мумкин эмас. Бунинг учун талаба машғулотга оид презентация файлини дастлаб ўзининг компьютерига юклаб олиши ва шундан сўнг ундан фойдаланиши мумкин. Ушбу ноқулайликни бартараф этиш мақсадида талаба ҳамда ўқитувчининг виртуал иш ўрнида Дастурлар ҳаволаси ўрнатилган бўлиб, мазкур бўлимда баъзи бир фойдали дастурлар, аниқроқ қилиб айтилганда, конверторлар (файлни жорий форматини бошқа форматга ўгирувчи дастурлар) жойлаштирилган. Фойдаланувчи ихтиѐрий лаҳзада уларни ўз компьютерига юклаб, белгиланган мақсадларда фойдаланиши мумкин. Шундай дастурлардан бири бўлган Power Point иловасида яратилан презентацияларни форматини ўзгартиришга мўлжалланган ispring_free_7_0_0 дастуридир. Презентацияларнинг бундай шаклда тизимга юкланишидан мақсад, талаба мазкур презентация материалини (тақдимотни) тўғридан-тўғри кўриш имкониятига эга бўлади. Акс ҳолда, ўқитувчи томонидан тайѐрлаб, тизимга юкланган презентацияни талаба дастлаб, ўз компьютерига юклаб олиши ва шундан сўнг уни очиши талаб этилади. Бу эса дарсда кўп вақт йўқотилишига сабаб бўлади. Умуман олганда, ЭТТ да “Алгебра ва сонлар назарияси” фанини ўқитилиши кўп жиҳатдан қулайликларга эга. ЭТТ да мазкур фаннинг мазмунини тўлиқ ёритувчи дарслик, ўқув қўлланмалар; мисол ва машқлар тўплами; маърузалар матни; амалий топшириқларнинг ишланиш намунаси келтирилган мустақил ишлар тўплами; тест топшириқлари тўплами; мавзуси, намунавий режа ва тавсия этилган адабиётлар рўйхати келтирилган курс ишлари тўплами; ахборот ёки педагогик технологиялар асосида ташкил этилган маъруза, амалий машғулотлар лойиҳалари; тарқатма материаллардан фойдаланилади. Download 5.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling