Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат педагогика институти физика-математика факультети


Download 5.63 Mb.
bet2/21
Sana18.08.2023
Hajmi5.63 Mb.
#1668056
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Шоимова Гулшода -2020

Битирув ишининг мақсади: Электрон таълим муҳитида Алгебра ва сонлар назарияси ўқув фанининг “Матрицалар” модулини ўқитиш методикасининг ўқув-услубий материалларини яратиш бўйича тавсиялар яратиш.
Битирув ишининг вазифалари:

  1. Электрон таълим муҳити ва унинг имкониятлари ҳақида маълумотлар тўплаш.

  2. “Алгебра ва сонлар назарияси” фанини электрон таълим муҳитида ўқитишнинг моҳияти ҳақида фикр юритиш.

  3. “Матрицалар” модулини ахборот-коммуникацион технологиялари ёрдамида ўқитишнинг назарий асосларини ёритувчи манбаларни ўрганиш.

4. “Матрицалар” модулини ўқитиш методикасининг дидактик таъминотини (AvtoPlay дастурида яратилган электрон маъруза матни, амалий машғулот ишланмалари, аудиовизуал материаллар, модул юзасидан тақдимотлар, тест синовларини ўтказиш бўйича MyTest дастурида яратилган модул юзасидан ностандарт тестлар тўплами) яратиш бўйича намуналар яратиш.
Битирув ишининг предмети: Алгебра ва сонлар назарияси ўқув фанининг “Матрицалар” модули бўйича ЭТТ учун электрон ўқув услубий мажмуалар ишлаб чиқиш.
Битирув ишининг объекти Электрон таълим муҳитида “Матрицалар” модулини ўқитиш методикасини мазмуни ва метод, воситалари.
Битирув ишининг амалий аҳамияти шундан иборатки, бу ишланмалардан электрон таълим муҳитида ўқув жараёнини ташкил этган таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштиришда қўллаш мумкин бўлади. Яратиладиган электрон ҳолатдаги ҳар бир ресурс “Алгебра ва сонлар назарияси” фанидан фарқли йўналишнинг бошқа предметларини ўргатишга нисбатан осон тарзда мослаштирилиши мумкин бўлади.
Битирув ишининг тузилиши: Битирув иши кириш, икки боб, хулоса ва тавсиялар ҳамда фойдаланилган адабиётлар.

1-Боб. “MАТРИЦАЛАР” МОДУЛИНИ АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ЁРДАМИДА ЎҚИТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

1.1. Электрон таълим муҳити ва ундан фойдаланиш


Ҳозирги даврда ахборот коммуникация технологиялари (АКТ) орқали узатиладиган ахборот жамият ривожининг энг муҳим шартларидан бири бўлиб қолди. У ишлаб чиқариш ресурси, инсонлар орасидаги алоқани таъминловчи қудратли воситага айланди. Бунинг натижасида фан ва техниканинг деярли барча соҳаларида жиддий ўзгаришлар кузатилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъатининг мамлакатимизда электрон таълим тизимини жорий этишга қаратилган қарор ва фармонларида таълим сифатини кўтариш ва тизимидаги мавжуд илмий салоҳиятдан унумли фойдаланиш устувор вазифалари тўғрисида бир қатор таянч олий таълим муассасаларида ўқув жараёни ва ўқув-услубий фаолиятни модернизациялаш ҳамда инновацион таълим технологияларини жорий этиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширила бошланди. Энг аввало таълим сифатини ошириш мақсадида электрон таълим тизими (ЭТТ) ишлаб чиқилиб, тажриба-синов тариқасида ўқув жараёнига татбиқ этилмоқда.
Маълумки, олий таълим муассасасасида ўқитиладиган асосий фанларнинг мазмуни, яъни, тақдимот, ўқув материали ва топшириқлар ҳамда информацион таъминотини замонавий талаблар даражасига етказиш муҳим аҳамиятга эга.
Юқоридаги фикрларга асосланган ҳолда, Олий таълим тизимида юксак малакали, ижодкорлик ва ташаббускорлик қобилиятига эга, келажакда касбий ва ҳаётий муаммоларни мустақил ҳал қила оладиган, янги техника ва технологияларга тез мосланишга лаёқатли кадрларни тайёрлашда таълим жараёнини замонавий ўқув-услубий мажмуалар билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Электрон таълим тизими шароитида эса бу тушунча янгича мазмун касб этади, яъни, ҳар бир яратилаётган мажмуалар, ўқув услубий материаллар, дидактик топшириқлар, ўз-ўзини баҳолашга қаратилган тест назоратлари, мустақил иш топшириқлари электрон таълим тизимининг контенти ёки бу тизим учун асосий ўқитиш воситаларидан бири бўлиб хизмат қилади (контент сўзи инглизча “Контент” – яъни, “матнли файл”, “овозли файл”, “мултимедиа файллари ва уларнинг тўлдирувчилари”, “дидактик тўлдирма” маъноларини англатади).
Янгича шароитда, хусусан, Электрон таълим тизимида муайян предметнинг дидактик тўлдирмалари қуйидагилардан иборат бўлиши мантиқан асосли:

Download 5.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling