2-Боб. Электрон таълим муҳитида “Матрицалар” модулини ўқитиш методикаси
2.1 “Алгебра ва сонлар назарияси” фани дастурининг қисқача тавсифи
“Алгебра ва сонлар назарияси” ўқув фани модулининг
2016/2017 ўқув йили учун мўлжалланган
С ИЛЛАБУСИ
Фаннинг қисқача тавсифи
|
|
OTM нинг номи ва жойлашган манзили:
|
Навоий Давлат педагогика институти
|
Навоий ш. Жанубий кўчаси, 1 a-уй
|
|
Kaфедра:
|
Maтематика ўқитиш методикаси
|
Физика-математика факультети таркибида
|
|
Taълим соҳаси ва йўналиши:
|
5110100-математика ўқитиш методикаси таълим йўналиши
|
|
|
Фанни (курсни) олиб борадиган ўқитувчи тўғрисида маълумот:
|
|
e-mail:
|
|
|
Дарс вақти ва жойи:
|
204 аудитория
|
Kурснинг давомийлиги:
|
|
|
Индивидуал график асосида ишлаш вақти:
|
Душанба, пайшанба ва шанба кунлари 14.00 дан 18.00 гача
|
|
Фанга ажратилган соат:
|
Aудитория соатлари
|
Мустақил таълим:
|
68
|
Maъруза:
|
46
|
Aмалий машғулот
|
52
|
Фаннинг бошқа фанлар билан боғлиқлиги:
|
“Maтематика ўқитиш методикаси”, “Геометрия”, “Математик анализ”, “Информатика”, “Эҳтимоллар назарияси”
|
|
Фаннинг мазмуни
|
|
Фаннинг долзарблиги ва қисқача мазмуни:
|
«Алгебра ва сонлар назарияси» фанининг мақсади- алгебраик тушунчаларни илмий асосда киритиш ва ўрганиш ҳамда уларнинг кўплаб татбиқларини очиб бериш орқали табиат ва жамият ривожидаги ўзгаришларни тўғри таҳлил қилишга асос солиш, талабаларни уларга аввалдан таниш бўлган математик назариялар, айниқса, асосий сонли системаларнинг аксиоматик қурилмалари билан таништириш, мантиқ фанининг математик интерпретацияси ҳақида маълумотлар бериш, математик мантиқнинг қонунлари асосида уларнинг мантиқий ва математик тафаккурини ривожлантириш, ёзма ва оғзаки мантиқий нутқини шакллантиришдир.
«Алгебра ва сонлар назарияси» фани бўйича маъруза ва амалий машғулотлар талабалар ўқув-билув фаолиятини фаоллаштиришга қаратилган педагогик ва компьютер технологиялари асосида ўқитилади ва унинг вазифалари:
- умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими математика фани асосий тушунчаларини илмий, назарий чуқурлаштириш билан бирга узвий равишда кенгайтириш;
-математик мантиқнинг асосий тушунчалари ва уларнинг татбиқлари билан таништириш;
-тўпламлар, улар устида амаллар, муносабатлар ва уларнинг турлари ҳақида чуқур билимлар бериш;
- алгебра ва алгебраик системаларнинг асосий тушунчалари билан таништириш;
-вектор, вектор фазо, чизиқли оператор, Евклид фазо каби тушунчалар уларнинг хоссаларининг алгебраик талқини ҳақида маълумотлар бериш;
-матрица ва детерминантлар, уларнинг кўплаб хоссалари ва татбиқларини ўрганиш;
-бутун сонлар ҳалқасида бўлиниш назарияси ва таққосламалар назарияси, уларнинг арифметикага татбиқларини очиб бериш;
-кўпҳадлар назарияси асосларини ўрганиш.
- натурал, бутун, рационал, ҳақиқий, комплекс сонлар системаларининг аксиоматик назарияларини қуриш;
- нормаланган майдон, р-адик сонлар ҳақида маълумотлар бериш;
- майдон устида чекли рангли чизиқли алгебралар
- мулоҳазалар алгебраси, мулоҳазалар ҳисоби, предикатлар алгебраси, -предикатлар ҳисобини қуриш;
-математик назариялар ҳақида тушунча беришдан иборат.
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |