Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 0.67 Mb.
|
“НУТҚИДА КАМЧИЛИГИ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИНГ
Функционал тизим - бу бир вазифани бажариш учун бир қанча
анатомик ҳамда физиологик тузилмаларни бирлаштирадиган динамик тузилма бўлиб, турли нерв системаларида жойлашган. Психологлар (А.Р.Лурия, А.Н.Леонтьев) доимий равишда олий психик функцияларнинг физиологик негизи марказий нерв системаси ёки унинг алоҳида қисмлари бўлиб қолмасдан, балки мия қобиғидаги функционал системанинг биргаликда ишлаши деб таъкидлаганлар. Бола ҳаёт фаолияти жараёнида ушбу функционал системанинг шаклланиши, секин-асталик билан мураккаб характерга эга бўлиб, функционал боғлиқлик мустахкамланади. Ушбу илмий низом инсон психикасини ривожланиши ҳақидаги тасаввурларни ўзгартирди. Физиолог ва психологларнинг тадқиқотларидан кўришимиз мумкинки, алоҳида функциялар системасининг етилганлиги маълум бир ривожланиш даврида бир хил эмас: баъзи системалар шаклланиб бўлган, баъзилари эса энди шаклланади. Шунга кўра, функцияларнинг ривожланиш тизими бир хил эмас экан, деб хулосалаш мумкин. Ҳар бир функционал система, хатто алоҳида зоналари ўзининг ривожланиш дастурига эга, лекин улар бир бутунликда иш олиб боришади. Ҳар бир ёш даврда маълум бир функционал система етуклик даражасида бўлиши керак, акс холда ушбу системалар фаолияти ўзаро алоқадорликда амалга оширила олмайди (Л.О.Бадалян). Шундай қилиб, психик жараёнлар ва шахс хусусиятлари бош миянинг алоҳида қисм ёки зоналарида етуклик натижаси ҳисобланмайди. Улар онтогенезда тўпланади ҳамда боланинг ижтимоий ривожланиш вазиятига боғлиқ бўлади. Л.С.Виготский ўзидан олдингиларни (Г.Я.Трошин, А.С.Грибоедов, Э.Сеген, М.Монтессори ва бошқалар) ишларини умумлаштирди ҳамда аномал ривожланиш концепциясини ишлаб чиқди. Ушбу концепциянинг асосига психологик ривожланишнинг маданий-тарихий назарияси киради, буни Л.С.Виготский ривожланишнинг нормал ҳусусиятларини ўрганиб ишлаб чиққан. Л.С.Виготскийнинг аномал ривожланиш концепциясининг асосий белгилари ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Улар ХХ асрнинг 50-90 йиллардаги Т.А.Власова, Ж.И.Шиф, В.И.Лубовский, В.В.Лебединский, Е.М.Мастюкова ва бошқа олимларнинг ишларида ўз ривожини топган. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling