Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet42/217
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817381
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   217
Bog'liq
5297 253 Информатика (респ-ка)

Фойдаланилган адабиётлар 
1. Шоймардонов Т.Т. Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари 
муҳитида педагог кадрларнинг касбий фаолияти мазмуни ва унинг мониторинги. 
Монография. “Янги китоб”. Тошкент – 2016. 7-б. 
ЭЛЕКТРОН МОНИТОРИНГ ТИЗИМ 
БОСҚИЧЛАРИ
 
Тингловчиларнинг малака ошириш 
курсларининг бошланишида 

Малака ошириш дастурлари бўйича 
машғулотлар тугагандан сўнг 

Касбий фаолияти давомида 



102 
2. Вовна В.И., Короченцев В.В. Мониторинг качества обучения как важнейший 
инструмент управления образованием // Инновации в образовании. 2005. № 5. 
3. Майоров А.Н. Мониторинг в образовании. – М.: Интеллект-Центр, 2005 – 424 
с. 
4. https://portfolio.bimm.uz – Электрон портфолио тизими маълумотлари. 
ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ АФЗАЛЛИКЛАРИ 
Вахобов Б.В. - Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти 
Маълумки, таълим-тарбия соҳасини ислоҳ қилишнинг асосий омилларидан 
бири бу таълим жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини 
жорий қилиш билан боғлиқ. Ҳозирги кунда Республика таълим тизимида 
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш учун олий таълим 
муассасалари барча техник воситалар билан етарли даражада таъминланган ва 
бу борада Республикамизда сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Дунёда 
ривожланиб бораётган ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, 
аввало таълим соҳасида ўзини оқлайди. Бундан бир неча йил аввал 
компьютерлар асосан информатика дарсларини ўтиш учун зарурий восита 
сифатида қабул қилинган бўлса, ҳозирги вақтда асосий эътибор компьютер 
техникасидан барча фанларни ҳам ўкитишда, шунингдек, таълим-тарбия 
жараёнини бошқариш, мультимедиа воситалари ва ресурсларини яратишда 
фойдаланиш жиҳатларига қаратилган. 
Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан таълим тизимида 
асосан 4 та йўналишда: 
- ўрганиш объекти сифатида; 
- ўқитишнинг техник воситалари сифатида; 
- таълимни бошқаришда; 
- илмий-педагогик изланишларда фойдаланилмоқда. 
Таълим тизимини ривожлантиришда замонавий ахборот-коммуникация 
технологияларидан, қолаверса интернет технологияларидан фойдаланиб 
дарсларни ташкил этиш таълим сифатини оширишда катта роль ўйнайди. 
Биринчидан, компьютер техникалари асосида ахборот ресурсларини йиғиш, 
сақлаш, қайта ишлаш ҳамда электрон ва виртуал кутубхоналардан фойдаланиш 
имкониятлари мавжуд. Иккинчидан, таълим тизимида ахборотни қайта ишлаш 
учун мультимедиали электрон ўқув адабиётлари, маърузалар, виртуал 
лаборатория ишлари ва ҳар хил анимацион ишларни яратишда махсус дастурий 
воситалардан фойдаланилади. 
Ҳозирда кенг қўлланилиб келаётган усуллардан бири кўргазмали усул 
бўлиб, унда махсус эффектлар ёрдамида фаннинг ёки мавзунинг тўлиқ моҳияти 
очиб берилади. Маълумки, ахборот технологияси – объект, жараён ёки 
ҳодисанинг ҳолати ҳақидаги янги сифатли ахборотни олиш учун маълумотларни 
тўплаш, қайта ишлаш ва узатишнинг восита ва усуллари жамланмасидан 
фойдаланувчи 
жараён 
ҳисобланади. 
Бундай 
жараёнда 
компьютер 


103 
технологиялари 
воситаларидан 
фойдаланиш 
ўқув 
жараёнида 
сифат 
самарадорлигига эришишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Дарҳақиқат, 
компьютер технологиялари ёрдамида масофавий таълим олиш, ривожланган 
мамлакатларнинг олий ўқув юртлари билан боғланиш, нуфузли олий ўқув 
муассасалари ўқитувчиларининг маърузалари билан танишиш ҳамда фанларнинг 
исталган бўлими ҳақида катта ҳажмдаги ахборот олиш имкониятлари туғилади. 
Аниқ фанларни ўқитишда электрон дарслик, маърузаларнинг электрон 
версиялари, виртуал лаборатория ишлари, слайдлар, видеолавҳалар, жисм ёки 
объектларнинг 3D кўринишли тасвирлари каби ахборот технологиялари 
ёрдамида мавзуларни тингловчи ва курсантларга етказиш мавзуларни тез ва 
сифатли ўзлаштиришларида муҳим омил бўлади. Жумладан, кимё фанини 
ўқитишда айрим лаборатория ишлари учун кимёвий реакторларни беҳуда 
сарфламаслик учун компьютер дастурлари асосида яратилган виртуал 
лаборатолрия ишларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Шундай дастурлардан бири 
"Crocodile Chemistry" бўлиб, ушбу дастур орқали анорганик, органик ҳамда 
аналитик кимё фанларидан виртуал лаборатория ишларидан фойдаланиш яхши 
самара беради. Бунда тингловчи ва курсантлар асослар, кислоталар, тузлар, 
оксидлар ҳамда органик моддаларнинг олиниши, кимёвий хоссаларни ифода 
этувчи элементлардан фойдаланиб виртуал лаборатория ишларини бажариш 
имкониятларига эга бўладилар.
Шунингдек, физика фанини ўкитишда физик жараёнларни моделлаштириш 
имкониятини берадиган MatCad, MatLab, Crocodile Physics каби ва бошқа 
дастурлар мажмуаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Ахборот 
технологияларининг имкониятларидан фойдаланган ҳолда компьютер 
моделларини ўқитиш жараёнларида қўллаш натижасида тингловчи ва 
курсантлар ҳодисаларни характерловчи катталикларнинг ҳам сифат, ҳам 
миқдорий 
боғланишларини 
билиб 
олишларига 
замин 
яратилади. 
Моделлаштиришнинг ўзига хос муҳим томонлари шундаки, унда турли хил 
физик восита ва асбоблар тайёрлаш шарт бўлмай, ҳодисаларни жонли ва табиий 
кўринишда тасвирлаш, тажрибани исталган вақтда такрорлаш, кузатиш қийин 
бўлган жараёнларни ҳам намойиш этиш имкониятлари вужудга келади. 
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, замонавий ахборот-коммуникация 
технологияларининг таълим жараёнларига жорий этилиши: 
- тингловчи ва курсантларнинг касбий билимларини пухта эгаллашига; 
- ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнларни моделлаштириш орқали фан 
соҳасини чуқур ўзлаштиришига; 
- ўқув фаолиятининг хилма-хил ташкил этилиши ҳисобига тингловчи ва 
курсантларнинг мустақил фаолияти соҳасининг кенгайишига; 
- ахборот жамияти аъзоси сифатида унда ахборот маданиятининг 
шаклланишига; 
- ўрганилаётган жараён ва ҳодисаларни компьютер технологиялари 
воситасида тақдим этиш тингловчи ва курсантларда фанга қизиқишини ва 
фаоллигини оширишга олиб келади. 


104 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling