Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
Табиат билан таништириш (1)
4. Террариумда яшовчиларни боқиш Террариум турлари. Тошбақа, калтакесак, бақа, қурбақаларга мўлжалланган террариумларнинг тагига 5-6 см қалинликда тупроқ ва қум солиниб, кўпроқ қисмига чим ўтқазилади. 1-2 та ясси тош солиб қўйилса яҳши бўлади. Террариумдаги «сув ҳавзаси» ўрнини тоғорачадаги сув бажаради. Агар террариумда қурбақа ёки тошбақа сақланса, гултувак парчаларидан уй (яшириниш жойлари) ясаш лозим. Қиснда ўт-ўланлардан узун, ингичка баргли хона ўсимликлари, сули, салат барглари қўйилади. Тириктуғилувчи калтакесаклар, бақа, қурбақаларга мўлжалланган террариум тошбақалар террариумига ўхшаш бўлади: унинг тагига қум солинади, усти эса ўрмон ёъсини билан қопланади ва 1—2 та тош, пўстлоқли ёъғон шох солиб қўйилса яхши бўлади. Бақаларж учун тувак парчаларидан яширинадиган жой қииинади. Ёъсин орасига кичикроқ сув ҳавзаси жойланади. Қишда аспидистра, плюш, папоротник ўсимликларини қўйиш мақсадга мувофиқдир. Тер-рариумга қараш унчалик мураккаб эмас. Сув вақти-вақтид, алмаштирилиб, сув идиш мунтазам ювилиб турилади. Бир йилда 2-3 марта террариумни, ундаги тупроқ-қум устини, деворларини тозалаб туриш керак. Террариумдаги ўсимликлар хона ўсимликларидек парвариш қииинади. Террариумда яшовчилар паст температурада ҳаракатчанлигини ёъқотади ва овқат ениа қўяди. Бундай ҳолларда террариумни электр лампочкалари била иситиш лозим. Жониворларни 25—30°C ҳароратда нимранг марган тсовка эритмасида, бошини сувга тиқмай, 20-30 сония чўми-; Итириш мақсадга мувофиқдир. Агаржонли табиат бурчагида қурбақа, бақа, калтакесакламинг. яшаши учун нормал шароит яратишнинг иложи бўлмаса, ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида кузда уларни қўйиб юбориш керак. Судралиб юрувчилар ҳамда сувда ва қуруқликда яшовчилар тcррариумда сақланади. Тайёр террариумлардан ташқари турли идишлардан, эски аквариумлардан фойдаланиш мумкин. Уларнинг устидан дока ёки майда метал! тўрқоплаш кифоядир. Террариумлар ҳайвонларнинг биологик хусусиятларига мослаб тайёрланади. Қуруқликда яшовчи тошбақа. Тошбақа салат, қоқиўт барглари, сабзи, шолғом, хорн картошка бўлаклари билан боқилади, У тарвуз пўсти, помидор, баъзи меваларни ва нонни яхши кўриб ейди. Гоҳ-гоҳида қийма гўшт бериш керак. Бу тошбақа озуқани қуёшда яхши ейди. Озуқа ёзда бар куни, қишда 1—2 кун оралатиб берилади. Озуқа сувҳ" бўлса, тошбақа сув ичмайди. Ботқоқ тошбақаси гўшт, майда балиқ, чувалчанг, сув .шиллиқ қурти билан озиқланади ва озуқани фақат сувда ейди. Такимон. Ун қурти, чувалчанг, тирик ҳашаротлар ва улар-нинг личинкаларини ейди. Қишда унга чивин ғумбаги, узун қилиб кесилган хом гўшт берилади. У сувни яхши кўради. Тирик бола туғадиган калтакесак талдмондан кўра майдароқ нарсалар (тутган ўлжалари) билан озиқланади. Бақа ва қурбақа тирик озуқа: ҳашаротлар, чувалчанглар, моллускалар ҳамда хом гўшт билан боқилади. Бунда гўштни таёқча учига илиб, қурбақанинг кўзи олдида қирмирлатиб туриш керак. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling