Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Педагогларнинг креативлик имкониятлари ва уларнинг
Download 2.05 Mb. Pdf ko'rish
|
15.Kreativ pedagogika 7
2.4.
Педагогларнинг креативлик имкониятлари ва уларнинг таркибий асослари Педагогнинг креативлик потенциали унинг умумий хусусияти сифатида акс этади. У ижодий фаолиятнинг дастлабки шарти ва натижаси саналади. Мазкур сифат шахснинг ўз-ўзини намоён қилиш лаёқатига эгаликни ва тайёрликни ифодалайди. Қолаверса, креатив потенциал негизида ҳар бир мутахассиснинг шахсий қобилиятлари, табиий ва ижтимоий қуввати яхлит ҳолда намоён бўлади. Креатив потенциал билиш жараёнига йўналтирилган ижодкорлик билан чамбарчас боғлиқ. Педагогнинг креатив потенциали анъанавий тафаккур юритишдан фарқли равишда қуйидагиларда намоён бўлади: Педагог креативлик потенциалига эга бўлиши учун касбий фаолиятида қуйидагиларга эътиборини қаратиши зарур: Ҳар бир педагогнинг ўзини ўзи ривожлантириши ва ўзини ўзи намоён эта олиши бевосита унинг креативлик қобилиятига эгалиги билан боғлиқ. Одатда педагогларнинг креативлик қобилиятига эга бўлишлари педагогик муаммоларни ҳал қилишга интилиш, илмий-тадқиқот ишлари ёки илмий лойиҳаларни амалга ошириш ва ўзаро ижодий ҳамкорликка эришишлари орқали таъминланади. Педагог ўз-ўзидан ижодкор бўлиб қолмайди. Унинг ижодкорлик қобилияти маълум вақт ичида изчил ўқиб-ўрганиш, ўз устида ишлаш - касбий фаолиятига ижодий ёндашиш; - янги-янги ғояларни яратишда фаоллик кўрсатиш; - илғор педагогик ютуқ ва тажрибаларни мустақил ўрганиш; - ҳамкасблар билан педагогик ютуқлар хусусида фикр алмашиш - тафаккурнинг тезкорлиги ва эгилувчанлиги; - янги ғояларни яратиш қобилияти; - бир қолипда фикрламаслик; - ўзига хослик; - ташаббускорлик; - ноаниқликка тоқат қилиш; - заковатли бўлиш 48 орқали шакллантирилади ва у аста-секин такомиллашиб, ривожланиб боради. Ҳар қандай мутахассисда бўлгани каби бўлажак педагогларнинг креативлик қобилиятига эга бўлишлари учун талабалик йилларида пойдевор қўйилади ва касбий фаолиятни ташкил этишда изчил ривожлантириб борилади. Бунда педагогнинг ўзини ўзи ижодий фаолиятга йўналтириши ва бу фаолиятни самарали ташкил эта олиши муҳим аҳамиятга эга. Педагог ижодий фаолиятни ташкил этишда муаммоли масалаларни ечиш, муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш, шунингдек, педагогик характердаги ижод маҳсулотларини яратишга алоҳида эътибор қаратиши зарур. Муаммоли масала ва вазиятларни ҳал қилар экан, педагогнинг масала ечимини топишга ижодий ёндашиши унда ҳиссий-иродавий сифатларнинг ривожланишига ёрдам беради. Педагог ўз олдига муаммоли масалаларни қўйиш орқали мавжуд билимлари ва ҳаётий тажрибаларига зид бўлган далиллар билан тўқнаш келади. Бунинг натижасида ўз устида ишлаш, мустақил ўқиб ўрганишга нисбатан эҳтиёж сезади. Педагогнинг креатив потенциали қуйидаги таркибий асосларни ўз ичига олади (8-расм): Download 2.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling