58
2-Амалий машғулот.
Маълумотлар базаси ва улардан фойдаланиш.
Ишдан мақсад: Нуклеотид кетма-кетликлар
маълумотлар базаси
(EMBL, DDBJ, NCBI, UniGene, STACK, EMBL-SVA)
ресурслари билан
танишиш. Геном маълумотлар базаси (Genomes Server,
Proteome Analysis,
Ensembl) ресурслари билан танишиш. Оқсил кетма-кетликлари
маълумотлар
базаси ҳамда аминокислота кетма-кетликлари маълумотлар базаси
(UniProtKB/Swiss-Prot, GOA, ENZYME) ресурслари билан танишиш. NCBI
маълумотлар базаси BLAST таҳлили ва Ugene 1.21.0 дастурий таъминотидан
фойдаланиб генларни анотация қилишни ўрганиш.
Масаланинг қўйилиши: Тингловчи амалий машғулотда келтирилган
вазифаларни бажариши, таҳлил қилиши ва натижа олиши лозим.
Ишни бажариш учун намуна.
1-вазифа. 1-амалий машғулот натижасида аниқланган QTL маркерининг
G.hirsutum ғўза тури тўлиқ геномидан фойдаланиб
In silico PCR алгоритми
билан Ugene 1.21.0 дастурида тегишли ДНК кетма-кетлигини аниқланг.