Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Download 3.73 Mb. Pdf ko'rish
|
0ec433c1bc2b97564f40e7587da92782
- Bu sahifa navigatsiya:
- Топшириқ
- 2. Қисқача маълумот CDMA стандарти
114
3 – амалий машғулот CDMA СТАНДАРТИНИНГ УМУМИЙ ТАРМОҒИ СХЕМАСИНИ ЎРГАНИШ Ишдан мақсад: CDMA стандартидаги рақамли сотали радиоалоқа тизимининг асосий техник характеристикалари, тузилишлари ва интерфейсларини ўрганиш. Топшириқ 1. CDMA стандартининг умумий характеристикалари билан танишиш. 2. Ускунанинг функционал схемаси ва характеристикаларини ўрганиш. 3. Умумий структурадаги блоклар ҳақида маълумот тўплаш 4. Ҳисобот тузиш. 1.Ҳисобот таркиби 1. Иш номи ва мақсади. 2. CDMA стандартида рақамли сотали радиоалоқа тизимининг тузилиш схемасини чизинг ва қурилмаларнинг характеристикаларини ѐзинг. 2. Қисқача маълумот CDMA стандарти-(Code Division Multiple Access) асосида каналларни код бўйича ажратиш билан кўп станцияли фойдалана олиш технологияси ѐтади. CDMA тизимларида ҳар бир овоз оқими ўзининг ягона ноѐб коди билан белгиланади ва бир вақтнинг ўзида бошқа кўплаб кодлаштирилган овозлар оқими билан биргаликда битта каналда узатилади. Қабул қилувчи томон сигнални шовқиндан ажратиш учун айнан шу коддан фойдаланади. Кўплаб овозли оқимлар орасидаги ягона фарқ бу ноѐб коддир. Қоидага асосан каналнинг кенглиги жуда катта бўлиб, хар бир овоз оқими диапазоннинг бутун спектрини эгаллайди. Мазкур тизим кенглиги 1,23 MHz бўлган каналлар тўпламидан фойдаланади. Овоз 8,55 Kbit/s тезликда кодлаштирилади, аммо овоз активлигини ва кодлаштиришнинг турли тезликларини аниқлаш жараѐни маьлумотлар оқимини 1200 bit/s гача камайтириши мумкин. CDMA тизимларида сигнал қувватининг ўлчами экстремал паст бўлишига қарамасдан жуда мустаҳкам ва химояланган барқарор боғланишлар ўрнатилади. Назарий жихатдан сигнал ўлчами IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 115 шовқин даражасига қараганда кучсиз бўлиши мумкин. Кенгайтирилган спектрли сигналлардан фойдаланишга асосланган кодли фойдалана олиш технологияда одатда, ўзаро «яхши» корреляцияланиш хоссаларига эга бўлган кодли псевдотасодифий кетма-кетлик (ПТК) лар негизида ташкил этилган фазавий манипуляцияланган сигналлар қўлланилади. Турли ПТК лардан фойдалана олиш CDMA тизими абонентларига частоталарнинг умумий полосасида ишлаш ва ҳар қандай каналдан фойдаланиш имконини беради. CDMA стандарт технологиясининг асосий устунликларига: сигнални ўрамга айлантириш жараѐнида оддий шовқинга трансформацияланадиган тор полосали халақитларга нисбатан юқори халақитга чидамлилик, радиотўлқинларнинг кўп нурли тарқалишига эга каналларида юқори спектрал эффективлик, абонент бир зонадан бошқасига кўчиб ўтганда каналларни оҳиста алмашиб улаш (hand over- хэндовер) киради. Тармоқдаги барча таянч станциялар битта частотада ишлайди, шунинг учун частотавий режалаштириш зарурияти йўқ. Абонент станциялари (мобил станциялар) қувватларининг сочилишига бўлган юқори сезгирлик ва таянч станцияларни синхронлаш зарурияти (IS-95 стандарти) мазкур техногияни жорий этишдаги асосий қийинчилиқлардир. Таянч станцияларни синхронлашда GPS (Global position system – Ернинг сунъий йўолдошлари ѐрдамида географик жойланишни глобал аниқлаш тизим) дан фойдаланилади. Умумий фойдаланувчи абонентларни код бўйича ажратувчи CDMA сотали ҳаракатдаги радиоалоқа тизим биринчи бўлиб Qualcomm (АҚШ) фирмаси томонидан ишлаб чиқарилди ва MOTOROLA фирмаси томонидан муваффақиятли ривожланмоқда. АҚШда CDMA тизимига IS-95 деб номланган стандарт қабул қилинди. Каналларни код бўйича ажратиш билан ишловчи коммерцияли тизим биринчи бўлиб дунѐда Hutchison Telephone компанияси томонидан 1995 йилда жорий этилди. Мазкур тармоқ MOTOROLA фирмаси ускуналаридан ташкил топган бўлиб, SC9600 станциялари ва ЕМХ 2500 коммутатция станциялари асосида қурилган. CDMA стандартни яратишда сотали алоқа тизимнинг сиғимини аналоглиларга нисбатан камида ўн мартага ошириш ва ажратилган частота спектридан фойдаланиш эффективлигини шу даражага кўпайтириш асосий мақсад қилиб қўйилган. CDMA принципи хабарларни оддий узатишда қўлланадиган чacтоталарнинг полосасига қараганда полосаси анча кенгироқ бўлган кенг полосали сигналлардан фойдаланишга асосланган. Бунинг негизида анча аввалги вақтдан бери харбий радиоалоқада шовқинсимон ѐки кенг полосали сигналдан (ШСС, КПС) фойдаланган ҳолда қўлланилувчи модуляция услуби ѐтади (ШСС ѐки КПС: инглиз тили адабиѐтларда spread spectrum атама «кенгайтирилган» ѐки «ѐйилган» спектр маъносини англатади, яъни фойдали ахборот одатдаги тор полосалига нисбатан анча кенгайтирилган частота диапазони бўйича «ѐйилиб» тарқатилади. Бу эса ахборотнинг фойдали битлар кетма-кетлигини анча қисқа бўлган псевдотасодифий кетма- кетликлар импульсларига кўпайтириш усули билан амалга оширилади. IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 116 Натижада тор полосали модуляциялига нисбатан анча каттарок частотавий дипазонга ва кичик интенсивликга эга бўлган сигнал ҳосил бўлади. Каналларни код бўйича ажратиш билан кўп станцияли фойдалана олиш CDMA стандартида DSSS (direct-sequence spread spectrum – «кенгайтирилган спектрнинг тўғри кетма-кетлиги») модуляцияси сингари услуб қўлланилади, яъни шовқинсисон сигналларни. CDMA стандартининг ҲСАТ тизимларини яратишдаги асосий муаммо, бу кичик габаритли, кам қувват сарфловчи ва кўп функцияли КПС «сиқувчи» қурилмаларини ишлаб чиқаришдир. Шу пайтга келиб, бу мауммо турли хил фирмалар томонидан муваффақиятли ечилмоқда, жумладан, Американинг Qualcomm фирмаси тавсияси билан АҚШда CDMAли ҲСАТ тизими учун IS- 95 стандарти қабул қилинди. Европада RACEнинг турли дастурларида CODIT (code division testted) лойиҳаси ишлаб чиқилди, унинг асосий мақсади CDMA стандартида учинчи авлод UMTS/FPLMTSдан фойдаланиш имкониятидир. Download 3.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling