Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


  2- расм. Каналларни вақт бўйича ажратиш асосида кўп сонли уланиш усули


Download 3.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/87
Sana22.10.2023
Hajmi3.73 Mb.
#1716188
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87
Bog'liq
0ec433c1bc2b97564f40e7587da92782

143 
2- расм. Каналларни вақт бўйича ажратиш асосида кўп сонли уланиш усули 
 
Масалан, GSM стандартида 200кГц кенгликдаги полоса 8та вақт 
интервалига (мантиқий каналларга) бўлинади, D-AMPSстандартида эса 
30кГц ли полоса 3 мантиқий каналга бўлинади. Абонентга нисбатан трафик 
пульсацияланувчи характерга эга бўлади, яъни абонентлар сони кўпайган 
сари, уларнинг ахборот узатиш имкониятлари ҳам камаяверади. Алоқа 
каналининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш учун TDMA усули кўпинча 
FDMA усули билан биргаликда ишлатилади.
 
CDMA (ингл. Code Division Multiple) технологияси иккинчи авлодга 
мансуб CDMAone (IS-95) стандартида ва деярли барча учинчи авлод 
стандартларида (10дан 8сида) ишлатилади. Эфирни бундай ажратиш усулида 
трафик каналлари уларга рақамли код бериш асосида яратилади ва улар 
бутун полоса кенглигида ѐйилади, яъни частота ва вақт бўйича 
ажратилмайди, абонентлар бутун канал кенглигида ишлайдилар (3-расм). 
3-расм. Каналларни код бўйича ажратиш асосида кўп сонли уланиш усули 
Алоҳида 
каналнинг 
частота 
полосаси 
жуда 
кенг 
бўлиб,
абонентларнинг узатмалари устма-уст тушади, лекин улар код бўйича фарқ 
қилганлиги сабабли, уларни бир-биридан ажратиш мумкин бўлади. CDMA 
усулининг асосий принципи физик каналларни кодли ажратиш билан 


V. КЕЙСЛАР БАНКИ 
144 
биргаликда псевдо-тасодифий кетма-кетликларни модуляциялаш ҳисобига 
спектрни кенгайтириш ҳисобланади. Усулнинг афзалликларига юқори 
ҳалақитбардошликни, сигналнинг кўп нурли тарқалиш шароитларига яхши 
мослашувчанлигини, тизимнинг юқори сиғимлилигини ва ахборотларнинг 
яхши ҳимояланганлигини киритиш мумкин.
Хулоса шаклида шуни таъкидлаш жоизки техник нуқтаи назардан 
CDMA асосидаги тизим бошқа FDMA ва TDMA асосидаги тизимлардан 
фарқланадиган қатор ўзига хос ҳусусиятлари билан тавсифланади. Аввало, 
қабул қилинадиган сигналлар сатҳларини юқори аниқликда тенглаштириш 
(текислаш) зарур, шунингдек, тизимли вақт шкаласининг абсолют 
қийматигача аниқликда мобил станцияларнинг синхронлигини таъминлаш 
керак. Тизимнинг сиғими бўйича CDMA усули TDMA усулидан 3 марта 
самаралироқдир (лекин, TDMA да спектрал самарадорликни оширишнинг 
такомиллаштирилган усуллари қўлланилиши натижасида ушбу кўрсаткич 
бўйича CDMA усули билан тенглашиб олди). 

Download 3.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling