Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 5.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/121
Sana12.11.2023
Hajmi5.84 Mb.
#1768329
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   121
Bog'liq
deshifr

Тўхтатиш нуқтаси. Бу нуқта таҳлилловчи томонидан ўрнатилади. 
Дастур шу нуқтага келгинда тўхтайди ва таҳлилловчини буйруғини кутади. 
OllyDbg дастурида бир нечта, дастур тўхтатиш нуқтаси, қурилма тўхтатиш 
нуқтаси,шартли тўхтатиш нуқталари ва хотира тўхтатиш нуқталаридан 
фойдаланиш мумкин. 
Тўхтатиш нуқтасини қўйиш ва олиб ташлаш учун F2 тугмасидан 
фойдаланилади. Барча тўхтатиш нуқталарини кўриш учун қуйидаги расмда 
келтирилган тартиб танланади ѐки уларнинг қисқа тугмалар 
дан 
бирини танлаш орқали амалга оширилади. 
6.17 – расм.
Дастур тўхтатиш нуқтаси. strings дастури ЗДдаги қаторларни 
кўриш имконини беради. ЗД яратувчилари эса бу таҳлилга қарши қаторларни 
маълум станлартларга кодлаш усулидан фойдаланишади ва қаторлар 
тушуниб бўлмас ҳолга ўтказилади. ЗД юкланганда кодланган қатор хотирага 
юклангандан сўнг, String_Decoder функциялари орқали декодерланади ва 
керакли очиқ қатор олинади (6.18 - расм). Ушбу тўхтатиш нуқтаси усули 
декодурлаш функцияси мавжуд ҳолларда катта самара беради. Бу ҳолда 
тўхтатиш String_Decoder чақирилгандан сўнг қўйилади ва керакли очиқ қатор 
олинади. 


IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 
169 
6.18 – расм.
Шартли тўхтатиш нуқтаси. Бу ҳолда дастур тўхталиши маълум 
шарт бажарилган ҳолда тўхтайди. Бу усул таҳлиллаш вақтини тежаш 
мақсадида кенг фойдаланилади. Бу турдаги тўхтатишдан қуйидагича 
фойдаланиш мумкин: 
– Debuggerлаш ойнасида сичқончанинг ўнг тугмаси босилади ва 
қуйидаги кетма-кетлик танланади: BreakpointConditional; 
– керакли шарт киритилади ва OKтугмаси босилади, масалан, 
[ESP+8]>100; 
– Play тугмасини босиш орқали шарт бажарилиши кутилади.
Қурилма тўхтатиш нуқтаси. Бу усулда қурилма регисторларидан 
фойдаланилади. Бу усул жуда ҳам тез амалга оширилади. Бу усул 
камчиллиги бир вақтнинг ўзида тўртта тўхтатиш нуқтасини қўйиш мумкин. 
Бу усулда тўхтатиш нуқтасини қўйиш учун BreakpointHardware, on 
Executionкетма-кетлиги танланади. 

Download 5.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling