12
маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш тартиби. Дори воситалари ишлаб
чиқаришнинг ташкилий-услубий асослари.
Дори воситаларининг сифатни
таъминлаш концепцияси ва унинг асосий элементлари. Фармацевтика ишлаб
чиқариш корхоналаридаги сифатни таъминлаш тизимининг ташкилий
тузилиши ва бўлинмалари, сифат бошқаруви тамойиллари. Аҳолини дорилар
билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати ва
сифатни назорат этиш
тизими. Дори воситаларини ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида
сифатни таъминлаш учун мўлжалланган Миллий қоидалар ва стандартлар.
Бугунги кунда дори воситаларининг сифатига қўйилаётган жаҳон талаблари.
Ўзбекистон Республикаси фармацевтика соҳасига халқаро стандартларнинг
жорий этилиши. Фармацевтик ишлаб чиқариш
корхоналарида сифат
менежменти. Сифатни таъминлаш ва назорат қилиш бўлимлари.
Қалбакилаштирилган ва сифатсиз дори воситаларини ишлаб чиқариш
муаммолари. Табиий дори воситаларини ишлаб чиқариш истиқболлари.
IV. Малакавий аттестация
Тингловчиларнинг малакавий аттестацияси касбий, ўқув-методик ва
илмий-методик фаолияти натижалари (электрон портфолиода қайд
этилган
кўрсаткичлари), курсни тамомлагандан кейинги онлайн тест синовлари ҳамда
Аттестация комиссиясида битирув ишини ҳимоя қилиш асосида ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: