Нурота саноат кончилик коллежи Педагогик кенгашининг 2020 йил 26 октябрдаги 1-сонли йиғилишида маъқулланган ва коллежнинг 2020 йил 31 октябрь 5- сонли буйруғи билан тасдиқланган.
Дастур номи
|
Бизнесни ташкил этиш ва юритиш.
|
Ажратилган соат
|
40
|
Ўқитувчининг машғулотида қатнашиб ўзлаштирилиши лозим бўлган мавзулар сони
|
10
|
Дастурнинг мақсади
|
бозор муносабатлари шароитида ўқувчиларга бизнесни ташкил этиш ва юритиш фанини ўргатиш ва уларни меҳнат бозорига мослаштириш, битирувчиларнинг меҳнат бозоридаги ваколатларини билиши, ўз касби ва мутахассислиги бўйича рақобатбардош ҳодим сифатида тайёрлаш.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
Фаннинг мазмун-моҳиятини таърифлай олади;
Тадбиркорлик ва бизнесда содир бўлаётган жараёнлар бўйича маълумотларни билади;
Тадбиркорлик ва бизнеснинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилишни билади;
Келгусидаги касбини режалаштира олади;
Иш излай олиш ва ишга жойлашишда ўзини-ўзи намойиш қила олади.
Ахборотлар излай олади ҳамда танлайди;
Ўз бизнесини тақдимот этади ва ўз услубини ярата олади;
|
Билимлар
|
-таддбиркорлик ва бизнес бўйича бошланғич маълумотлар;
- тадбиркорлик ва бизнес фаолиятида содир бўлаётган жараёнларни муҳим белгилари;
-тадбиркорлик ва бизнес фаолиятига дахлдор маълумотлар билан ишлаш,уларни ташкил қилиш асосида хулоса чиқариш усулларини.
-меҳнат бозори конъюнктураси;
-ўзининг келгусидаги касбининг моҳияти ва ижтимоий аҳамияти;
-иш берувчи томонидан ишчига қўйиладиган одатий ва ўзига хос талаблар ва иш берувчи томонидан ўтказиладиган суҳбат усуллари ва қоидалари;
-тақдимотнинг энг мақбул услубларини танлаш, тест ўтказиш усуллари.
|
Кўникмалар
|
барча мулк шаклларига мансуб бўлган тадбиркорлик ва бизнес фаолиятларини билиш;
тадбиркорлик ва бизнеснинг маблағларидан тўла ва унумли фойдаланиш, ундаги мулкнинг бутлигини таъминлаш, иқтисодий ривожлантириш каби долзарб
масалаларни ҳал эта олиш салоҳиятига эга бўлиш;
ишбилармонлик фаолиятининг асоси бўлмиш товар ва хизматлар бозорида юқори фойда олишга йўналтирилган мақсадга эришиш учун билимга эга бўлиш;
тадбиркорлик ва бизнесни тўлиқ қониқтирадиган молиявий ахборотларни тайёрлаш ва тақдим қилиш бўйича етарли билимга эга бўлиш.
ўз ҳаётий мақсади ва келгусидаги касбини белгилай олиши;
иш излаш режасини туза олиши;
ахборот манбаларини топа олиши ва ишга жойлашишдаги муаммоларнинг ечими билан боғлиқ зарурий ахборотларни танлай олиши.
иш берувчи билан суҳбатлаша олиши, вазиятни таҳлил қила олиши, далил ва исботларни келтира олиши;
|
|