Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта профессионал таълимнинг


Ўқув режасига мувофиқ ўзаро боғлиқ бўлган фаннинг номи


Download 365.36 Kb.
bet18/58
Sana31.01.2023
Hajmi365.36 Kb.
#1142077
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   58
Bog'liq
4.53.03.02-Очиқ кончилик ишлари

Ўқув режасига мувофиқ ўзаро боғлиқ бўлган фаннинг номи

“Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги”,”чилангарлик иши” дастурлари

Ўқитишни ташкилий шакли

Н – Назарий таълим;
А – Амалий таълим;
НА – Назарий ва амалий таълим биргаликда ташкил этилади;
МХ – Махсус хонада ўтказиладиган машғулот.

Дастурга қўйилган талаб

Мажбурий

Ўқитиш тили

Гуруҳда белгиланган ўқитиш тили асосида

Баҳолаш тартиби

Баҳолаш бўйича амалдаги тартиб асосида

Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш

Ёзма, оғзаки, савол-жавоб, тест, амалий топшириқ



2. Ўқув дастури мазмуни



Мавзунинг номи

Мавзунинг қисқача мазмуни

Жами

Ўқитишни ташкилий шакли

Мустақил таълим

1.

Тадбиркорлик тушунчаси ва унинг моҳияти.

Бизнесдаги тадбиркорликнинг зарурияти. Бизнесда тадбиркорликнинг вазифалари Бизнесдаги тадбиркорлик характерининг қирралари. Жамиятда кичик корхоналарни пайдо бўлишига тадбиркорликнинг ўрни.

2

Н


1


2.

Бизнес ғоя-бизнес асоси.

Ғоялар генерацияси. Тадбиркорлик ғояси, унинг тавсифи, мазмуни. Тадбиркорлик
ғояси манбалари. Бизнес концепцияси. Ижодкорлик. Тадбиркорлик ғояси генерацияси. Рақобат муҳити. Капитал, технология ва бошқа ресурсларга эҳтиёжи. Атроф-муҳит ва инфратузилманинг ҳолати. Техник-иқтисодий асоснома ва бизнес-режа.

6

Н, А

2


3.

Бизнесни ташкил этишнинг ташкилий ҳуқуқий шакллари

Ўзбекистонда бизнес ташкил этишнинг шакллари. Корхоналарни
турли ташкилий-ҳуқуқий шаклларининг ўзига хос хусусиятлари. Тадбиркорликни амалга ошириш шаклини танлашга таъсир этувчи омиллар. Бизнесни ташкил этиш турли шаклларининг ютуқ ва камчиликлари. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектлари, уларнинг критериялари ва тавсифи. Бизнес шакллари ва корхоналарни
рўйхатдан ўтказиш бўйича қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар.

4

Н, А

4


4.

Бизнесни йўлга қўйиш босқичлари,
техник-иқтисодий асослаш

«Бозор» тушунчаси. Потенциал харидор, унинг ҳоҳиши, харид қилиш жойи ва вақти. Корхона жойлашув ерини танлаш. Корхонани жойлашув ерини танлашнинг муҳимлиги. Корхона жойлашув ерининг танлашга таъсир этувчи асосий омиллар: иқтисодиётнинг ҳолати; демографик ҳолат; рақобат; чакана савдо корхонаси; улгуржи савдо корхонаси; сервис фирмалари; ишлаб чиқариш корхоналари.Техник иқтисодий асослаш ва бизнес режа.Бизнесни очиш в уни юритишнинг ҳуқуқий жиҳатлари

6

Н, А


4


5.

Бизнесни бошқариш ва молиялаштириш

Ишга қабул қилиш. Персонални самарали бошқариш учун зарур бўлган шахсий сифатлар. Раҳбарлик кўникмаларини такомиллаштириш. Бир қисм вазифаларни муҳим ходимларга юклаш модели. Вақтни бошқариш ва унинг усуллари. Вақтдан фойдаланишни таҳлили. Сотувни бошқариш. Омадли сотувчилар сифати. Эҳтимолли харидорнинг сифати. Сота билишда муомаланинг аҳамияти. Товар ва хизматларни бозорга тақдим этиш бўйича харажатларни режалаштириш. Таъминотчиларни танлаш ва улар билан иш олиб бориш. Кичик корхоналар қўллайдиган технологиялар. Мос келувчи технологияларнинг тавсифи – оддийлиги; технологик самарадорлик; қўллашнинг эркинлиги; эгилувчанлик;
ишончлилик; захиравий самарадорлик; рентабеллик. Муваффақиятли тадбиркорлик фаолияти учун зарур бўлган қобилият. Билим, унинг моҳияти. Билим турлари ва хусусиятлари. Бизнесда юзага келадиган имкониятлар. Истеъмолчилар. Ишлаб чиқариш жараёни. Бизнесни бошқариш. Бизнесни молиялаштириш ва молиявий манбалардан фойдалана олиш имкониятлари. Капиталлар ва микрокредитлаш тизими.

6

Н,А


2


6.

Бизнесни молиявий режалаштириш ва суғурта

Бизнес-практикум. Молиявий режалаштириш: молиявий вазиятни назорат қилиш
бўйича ҳаракатлар алгоритми; асосий молиявий кўрсаткичлар ҳисоб-китоби, молиявий
режалаштириш. Даромадлар ва ҳаражатлар режаси. Бухгалтерия ҳисоби. Бухгалтерия
ҳисобини юритишнинг уч тури: якка қайдлар тизими; икки маротабалик қайдлар базавий
тизими; такомиллаштирилган икки маротабалик қайдлар тизими. Ҳисоб-китоб
ҳужжатларини режалаштириш ва юритишда фойдаланиладиган меъёрий ҳужжатлар.
Корхона харажатлари: тўғри ва билвосита харажатлар. Категориялари бўйича харажатларни таснифлаш. Молиявий бошқарув. Молиявий прогноз. Пул оқимлари харажати прогнози. Молиявий ҳисобот. Фойда ва зарар тўғрисида ҳисобот. Баланс, унинг тавсифи, тузилиши.Суғурта ва унинг турлари.

4

Н,А


2


7.

Тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш
асослари

Солиқ тизимининг моҳияти. Солиқ тизимини гуруҳланиш тартиби. Солиқлар ва солиққа тенглаштирилган мажбурий тўловларнинг гуруҳланиши: иқтисодий моҳиятига кўра (тўғри ва эгри солиқлар); бюджетга тушишига кўра (умумдавлат солиқлари ҳамда маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар); солиқ тўловчилари нуқтаи назаридан (юридик шаҳслардан ва жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар). Ўзбекистон
Республикасида солиқ тизими. Юридик шахсларни солиққа тортиш тартиби. Юридик
шахс тушунчаси. Юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси резиденти ва
норезидентларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари. Юридик шахслардан
ундириладиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар таркиби. Жисмоний шахсларни
солиққа тортиш тартиби. Жисмоний шахс тушунчаси. Жисмоний шахсларни солиққа
тортиш. Солиққа оид қонунбузарликлар ва уларга нисбатан қўлланиладиган жазо чоралари. Солиқ қонунчилиги тизимида жазо чоралари моҳияти ва турлари

4

Н, А


3


8.

Тадбиркорлик фаолиятида маркетинг

Маркетинг бозордаги фаолият тизими сифатида. Тадбиркорлик фаолиятида маркетинг. Бозорни ўрганиш. Истеъмолчиларни ўрганиш. Бозор концепцияси, тадқиқоти, стратегияси. Мақсадли маркетинг. Маркетинг қоришмаси (микс). Маркетинг сифатини баҳолаш. Товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш имкониятини таҳлили. Истеъмол бозорига таъсир этувчи омиллар. Ўз рақобатчиларини билиш. Рақобатни таҳлил этиш. Маркетингни режалаштириш. Маркетинг режаси ва унинг таркибий қисмлари. Бозор шароитида нарх сиёсати. Товарлар ҳаракатини режалаштириш. Улгуржи ва чакана савдони ташкил этиш. Сотишни ташкиллаштириш. Товарларни илгари суриш. Реклама ва реклама фаолияти. Рекламани режалаштириш ва муваффақиятни назорат қилиш.

4

Н, А


1


9.

Касбий фаолиятдаги асосий тушунчалар

“Рақобатбардошлик”, “Лавозим”, “Касбий муваффақиятга эришиш” ва бошқа тушунчалар. Касблар бўйича Давлат таълим стандарти талабларига жавоб берадиган
мутахассислар ва улар ваколатларининг ҳозирги ҳолати. Инсон ҳаёти давомида таълим
олиши ва малакасини ошириши – касбий муваффақиятга эришишнинг зарурий шарти
сифатида. Битирувчиларнинг меҳнат бозоридаги ваколатлари, рақобатбардошлиги,
уларнинг ўз касби ва мутахассислиги бўйича меҳнат фаолиятини олиб боришларига
мослашиши.

2

Н, А


1


10.

Муваффақият психологияси

Муваффақият сари олти қадам: Мақсад сари интилувчанлик, олға интилишга бўлган ҳоҳиш, обрў ва амалга интилиш: Дангасалик устидан ғалаба қозониш: Ўзингизни йўқотиб қўйманг!; Бир хиллика қарши курашиш; Ўз хотирангиздан тўғри ва онгли равишда фойдаланинг; Орзу қилишдан қўрқманг!
Муваффақият сирлари. Ўз ишига нисбатан фидоийлик. Асосий тамойилларни ўрганишга садоқат кўрсатиш. Мақсадга эришиш, вазифалар ечимини топиш ва режаларни
бажариш. Қатъиятлилик. Шахсий жамоани тузиш. Ноқулайликлар зонасига чиқишга
кўникиш. Ўзига бўлган ишонч.

2

Н, А,


1






Download 365.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling