Нурота саноат кончилик коллежи Педагогик кенгашининг 2020 йил 26 октябрдаги 1-сонли йиғилишида маъқулланган ва коллежнинг 2020 йил 31 октябрь 5- сонли буйруғи билан тасдиқланган.
Дастур номи
|
Чилангарлик иши ўқув амалиёти
|
Ажратилган соат
|
120
|
Ўқитувчининг машғулотида қатнашиб ўзлаштирилиши лозим бўлган мавзулар сони
|
6
|
Дастурнинг мақсади
|
Ўлчов асбоблари, ускуналар ҳамда деталларга ўлчаш ишлари технологияси бўйича олинган назарий билимларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, ўқувчиларда устахоналарда бажариладиган техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш, ишлатиладиган асбоб ускуна, жиҳозлар билан ишлаш, иш жойини ташкил қилишни амалга ошириш каби турли хил геодезик ишларни бажариш бўйича амалий кўникмалар ҳосил қилиш.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
ўлчов асбобларни танлаш ва деталларни ўлчаш;
металларни режалаш ва кесиш;
металларни қирқиш;
металларни эговлаб силлиқлаш;
металларни пармалаш, зенкерлаш ва йўниб кенгайтириш;
ишқалаш ва ўлчамларга етказиш.
|
Кўникмалар
|
чизмаларни ўқиш;
ўлчов асбобларининг турлари ва уларнинг тузилиши;
металларни режалашнинг вазифаси;
металларни кесиш усуллари;
металларни қирқиш ускуна ва мосламалари;
эговларнинг тури, гурухи;
парма, зенкер разверткаларнинг турлари;
металл кесиш дастгохларини ишга созлаш қоидалари;
металларни силлиқлашда ишлатиладиган материаллар, ускуналар ва мосламалар;
чилангарлик ишларини бажаришда хавфсизлик техникаси талаблари.
|
Ўқув режасига мувофиқ ўзаро боғлиқ бўлган фаннинг номи
|
“Очиқ кон машина ва мажмуаларини ишлатиш ва таьмирлаш” ва “Кон транспорти” дастурлари
|
Ўқитишни ташкилий шакли
|
А – Амалий таълим;
У – Устахонада ўтказиладиган машғулот.
|
Дастурга қўйилган талаб
|
Мажбурий
|
Ўқитиш тили
|
Гуруҳда белгиланган ўқитиш тили асосида
|
Баҳолаш тартиби
|
Баҳолаш бўйича амалдаги тартиб асосида
|
Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш
|
Ёзма, оғзаки, савол-жавоб, тест, амалий топшириқ
|
№
|
Мавзунинг номи
|
Мавзунинг қисқача мазмуни
|
Жами
|
Ўқитишни ташкилий шакли
|
Мустақил таълим
|
1.
|
Кириш. Ўқув устахоналарида техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари.
|
Ўқувчиларни устахона билан таништириш. Уларни иш жойига қўйиш. Иш жойи билан таништириш. Кесиш ва ўлчаш асбоблари, турлари, вазифаси, сақлаш ва улар билан ишлаш қоидалари. Кесиш ва ўлчаш асбобларини омбордан олиш ва топшириш тартиби билан таништириш.
Ишлаш вақти ва амалий машғулот устахонасининг иш тартиби билан таништириш.
Ўқувчиларни амалий машғулот вазифалари ва дастури билан таништириш.
Ўқув устахоналарида техника ва ёнғин хавфсзлик қоидаларини ўргатиш. Шикастланиш сабаблари. Шикаст турлари. Шикастланишдан сақланиш.
Ёнғин хавфсизлиги қоидалари.Ёнғин чиқиш сабаблари. Электр иситгич ва электр асбоблардан фойдаланиш.
Тез ёнувчи ва портловчи моддалардан фойдаланиш. Биринчи ёнғин ўчириш ускуналаридан фойдаланиш тартиби. Ўт ўчириш мосламалари ва кранларни тузилишини ўргатиш. Ўт ўчириш командасини чақириш. қоидалари ва телефон рациялари. Ўқувчиларни ёнғин чиққанда бинодан чиқиш йўллари билан таништириш
|
6
|
А,МХ
|
3
|
2.
|
Ўлчаш асбобларининг тузилишини ўрганиш.
|
Чизғичдаги ўлчамни ўқиш..Детални ўлчаш ва ўлчамни ўқиш. Штангенциркул билан ички, ташқи ва чуқурлик ўлчамларни ўлчашни ўрганиш. Микрометр кўрсаткичини ўқиш. Бурчакларни бурчак ўлчагич билан ўлчаш. Тирқиш ўлчамини аниқлаш.Кронциркул билан ички ва ташқи диаметрларни ўлчаш.
|
6
|
А,МХ
|
3
|
3.
|
Ўлчаш асбобларини танлаш ва деталларни ўлчашни ўрганиш.
|
Чизғични ўлчанадиган деталга қўйиш. Штангенциркул билан ички, ташқи ва чуқурлик ўлчамларни ўлчаш. Микрометр билан детални ўлчаш.Тирқишни ўлчаш. Ўлчов асбоблари билан бажарилган ишларни текшириш усуллари ва чизғич билан тўғри чизиқларни чизишни ўрганиш.
|
12
|
А,МХ
|
3
|
4
|
Деталнинг эскизи ва иш чизмаси
|
Эскиз чизиш босқичлари. Эскизларга қўйиладиган талаблар. Иш чизмалари. Иш чизмаларига қўйиладиган талаблар
|
12
|
|
|
4.
|
Металларнинг кесиш қисмини белгилаш.
|
Металл пластинани тозалаш. Металл пластинани режалашга тайёрлаш.Металл пластинада белгиланган ўлчамда петляни чегараларини режалаш. Металл пластинада петлянинг элементларини режалаш. Чизма асосида режаланган ўлчамларни текшириш. Металл қувурни режалашга тайёрлаш.Металл қувурда белгиланган ўлчамда сгонни чегараларини режалаш.Ишлов бериладиган ўлчамни махсус бўёқ билан белгилаш.Детал ўлчамини белгилашда ишлатиладиган асбоб ва мосламалар(болға,металл плита,тиски,кернер,чертилка)
|
6
|
А,МХ
|
6
|
5.
|
Металларни қирқиш.Металларни қўл асбоблари билан кесиш.
|
Арра тишларини жойига тўғри қўйиш. Одам бадани аъзоларини арралаш ишларида кандай тутишини ўргатиш. Аррани ушлаш ва тўғри ҳаракатини ўргатиш.Сиқув мосламасига кесилган туника, тўртбурчак деталлар ва трубаларни маҳкамлашни ўргатиш. Уларни нишонланган жойдан кесиш. Бурчакли деталларни арралаш. Труба кесувчи мослама билан трубаларни кесиш, қўлқайчи билан туникаларни кесиш ва ричагли қайчи билан металларни кесишни ўргатиш. Ҳар хил деталларни арралаш.Металл қувурни арра билан кесиш учун тискага махкамлаш. Металл қувурни белгиланган чегаралар бўйича арра билан кесиш. Кесилган металл қувур бўлаклари ўлчамларини текшириш.Зубило,крейцмейсель,отрезной резец,образив диск ёрдамида металларни кесиш.
|
12
|
А,МХ
|
3
|
6
|
Деталларга парма билан ишлов бериш.
|
Пармалашда зенковка ва развёртка ишларида ишлатиладиган асбоблар (сверло, зенковка, развёртка) билан таништириш. Қўл пармасида ва электро пармада ишлашни ўргатиш.
Пармалаш станокини бошқаришни ўргатиш ва уни созлаш. Пармалаш асбобларини станокка маҳкамлаш ва пармалайдиган деталларни тўғри ўқишни ўрганиш.
Ҳар хил тешикларни пармалаш, зенковка ва развёртка қилишни ўргатиш.
|
6
|
|
|
7
|
Деталларга зенкер ва развёртка билан ишлов бериш
|
Зенкерлаш ва йўниб кенгайтириш. Зенкерлаш тугрисида умумий тушунча. Зенкерлаш асбоблари. Зенкерлаш вактида киринди хосил бўлиши зенкерлаш станоклари ва мосламалари, машина тискилари. Тешикларни станокларда зенкерлаш
|
6
|
|
|
8
|
Деталларга метчик билан резба очиш
|
Резбали бирикмалар хакида умумий тушунча резба элементлари. Резба киркувчи асбоблар плашка ва метчиклар. Ички ва ташки юзаларга резба очиш. Металл трубага метчик ёрдамида белгиланган ўлчамда резба очиш. Резба ўлчамларини текшириш.
|
6
|
|
|
9
|
Кескичларни (резец) чархлаш.
|
Кескичларни чархлаш.Ишлатиладиган чархлаш тури,бурчак ўлчами,якуний ишлов бериш ишчи ҳолатга келтириш.
|
6
|
|
|
10
|
Цилиндрик юзаларга ишлов бериш.
|
Цилиндрик юзалар,Кескич(резец)ни танлаш,детал қаттиқлиги,ўлчам хатолиги,охирги ишлов бериш.
|
6
|
|
|
11
|
Деталларга плашка билан резба очиш
|
Резба қирқувчи асбоблар плашкалар. Металл трубани плашкада резба очишга тайёрлаш. Металл трубага плашка ёрдамида белгиланган ўлчамда резба очиш. Резба ўлчамларини текшириш.
|
6
|
|
|
12
|
Деталларни фрезерлаш
|
Фрезерлашда ишлатиладиган асбоб ускуналар,ишчи органлар.фрезерлаш ишлари.
|
6
|
|
|
13
|
Цилиндрик деталларга ички йўниш кескичи билан ишлов бериш.
|
Деталларни ички юзаларига ишлов бериш,кескич тўғри таноаш ишчи ҳолатга келтириш,ўйиқ ҳосил қилиш ўлчамларидаги рухсат этилган хатолик.
|
6
|
|
|
14
|
Торец йўниш ишлари.
|
Торец йўниш ишлари.
|
6
|
|
|
15
|
Деталларни дастлабки жилвирлаш. Деталларни якуний жилвирлаш ва ўлчамларга етказиш.
|
Турли чилангарлик деталларини якуний жилвирлаш Деталларни якуний жилвирлаш. Тайёрланган деталлар ўлчамларини текшириш.
|
6
|
|
|
17
|
Комплекс ишлар (турли чилангарлик деталларини тайёрлаш). Амалий ишни текшириш (баҳолаш).
|
Пўлат ғўлачани тозалаш. Пўлат ғўлачани эговлаш учун режалаш. Пўлат ғўлача учларини эговлаш (белгиланган ўлчамга келтириш). Даста ўрнатиладиган тешик ўрнини режалаш. Пўлат ғўлачада белгиланган ўлчамда тешикларни пармалаш. Даста ўрнатиладиган тешикни эговлаш (белгиланган ўлчамга келтириш). Боғани чизма асосида режалаш. Болға чегараларини эговлаш (белгиланган ўлчамга келтириш). Тайёрланган болғанинг ўлчамларини текшириш.
|
6
|
|
|
|
|