Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта профессионал таълимнинг


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


Download 365.36 Kb.
bet53/58
Sana31.01.2023
Hajmi365.36 Kb.
#1142077
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58
Bog'liq
4.53.03.02-Очиқ кончилик ишлари

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ



ЎРТА ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМНИНГ
ЎҚУВ ДАСТУРИ


Касб (мутахассислик) коди ва номи:



4.53.03.02–Очиқ кончилик ишлари

Квалификация номи:

Кончилик ишлари мутахассиси

Ўқув дастури номи:

Ишлаб чиқариш амалиёти

Ўқув режадаги тартиб рақами:

2.2.5

Ажратилган соат:

360

Навоий – 2020

Нурота саноат кончилик коллежи Педагогик кенгашининг 2020 йил 26 октябрдаги 1-сонли йиғилишида маъқулланган ва коллежнинг 2020 йил 31 октябрдаги 5- сонли буйруғи билан тасдиқланган.



Тузувчилар:

Ш.А.Икромов



Нурота саноат кончилик коллежи директор






А.А.Сафаров



Нурота саноат кончилик коллежи директор ўринбосари






Тақризчилар:

Ў.Ў.Бўронов

“Мармаробод” МЧЖ бош муҳандиси













1. Ўқув дастури умумий талаблари



Дастур номи

Ишлаб чиқариш амалиёти

Ажратилган соат

360

Ўқитувчининг машғулотида қатнашиб ўзлаштирилиши лозим бўлган мавзулар сони

12


Дастурнинг мақсади

ўқувчиларга кончилик соҳасида ишлатиладиган машиналар, жихозлар ва мажмуалар ҳақида олган чуқур назарий ва амалий билимларига асосланган ҳолда уларни йиғиш, ишлатиш, техникавий хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини ўрнатилган талаблар ва қоидалар асосларида бажара олиш билим ва кўникмаларини ҳосил қилиш. Улардаги носозликларни тез аниқлаш ва созлаш, машиналарни мойлаш усулларини ўрганиш, машиналарни таъмирлашда деталлар ва узелларини яроқли ва яроқсиз қисмларга қайта тиклаш усулларини танлаш ва бажариш каби ишларни ўрганиш талаб этилади. Машиналарни йиғиш, ўрнатиш, синовдан ўтказиш, ишлатиш, техникавий хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш жараёнларида талаб этиладиган хавфсизлик қоидаларини ўрганиш ва бажаришда кўникмалар хосил қилиш

Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари

      • Очиқ кон машиналари ишлаш шароитлари ва улардан самарали фойдаланиш.

      • Кончилик машиналарини ишлатиш ва технологияси.

      • Кончилик машиналарини тайёрлашда ва уларни таъмирлашда ишлатиладиган материаллар.

      • Деталлар емирилиш ва синиш сабаблари ва турлари.




Билимлар



      • Машиналарни техник кўрикдан (диагностика) ўтказиш.

      • Машиналарни мойлаш.

      • Машина қисмларини деталларга ажратиш ва ювиш.

      • Деталларни дефектация қилиш.

      • Емирилган деталларни тиклаш.

      • Таъмирдаги машинани йиғиш ва синовдан ўтказиш.

      • Мойлаш мойлари, ёқилғилар, техник суюқлик хақидаги маълумотлар.

      • Машинарни капитал таъмирлашга топшириш ва капитал таъмирланган машинани қабул қилиш.

      • Кончилик машина ва мажмуаларини ишлатишда ва таъмирлашда талаб этиладиган барча техникавий хавфсизлик қоидалари билимларини тўла эгаллаш

Кўникмалар



-очиқ кон машина ва мажмуаларининг нормал ишлашларини ва нормал техникавий холатини таъминлаш.
-носозликларини аниқлаш ва кончилик машиналарининг электр, механик ва гидравлик ускуналарини таъмирлаш, йиғиш ва синовдан ўтказиш ишларини бажариш.
-ўзгарувчан ва ўзгармас ток электр юритгичлари ва уларни ишга тушириш аппаратураларидаги носозликлар сабабларини аниқлаш ва таъмирлаш.
-назорат-ўлчов асбобларидан фойдаланиш.
-кон машиналарини йиғиш схемалари ва чизмаларини ўқиш.
-мурраккаб бўлмаган пайвандлаш ишларини бажариш.
-кон-транспорт машиналари ва электр ускуналарини ишлатиш ва таъмирлашда техникавий хавфсизлик қоидаларга, ёнғин хавфсизлик қоидаларига ва ички қоидаларга риоя қилиш.
-бахтсиз холат рўй берган холларда жабрланганга биринчи ёрдам кўрсатиш қоидалари.


Download 365.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling