Дастур номи
|
Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси
|
Ажратилган соат
|
40
|
Ўқитувчининг машғулотида қатнашиб ўзлаштирилиши лозим бўлган мавзулар сони
|
17
|
Дастурнинг мақсади
|
Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими, инсон меҳнати хавфсизлигини таъминлаш йўлида социал-иқтисод асосларини, ташкилий ишларни, меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш, очиқ кон ишларида меҳнат хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитария талабларини ўзлаштириш.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
1. Очиқ кон ишларида меҳнат муҳофазасини бошқариш асослари;
2. Кон ишларида меҳнат муҳофазаси бўйича мансаб йўриқномаси;
3. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби;
4.Меҳнат муҳофазасини ҳолатини маъмурий-жамоат назоратининг таълуқли поғонасини ташкил қилишни ва ўтказишни;
5. Бирламчи ўт ўчириш воситаларидан фойдаланишни..
|
Билимлар
|
Меҳнат муҳофазаси сохасидаги асосий қоидалари;
Очиқ кон ишларида меҳнат муҳофазасини бошқариш асослари ;
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби;
Ишловчиларга зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларини таъсирини олдини олиш қоидалари;
Зарарли моддалар билан ишлашда кўриладиган хавфсизлик чора-тадбирлари;
Ишлаб чиқариш санитарияси ва меҳнат гигиенаси қоидалари;
|
Кўникмалар
|
Алоҳида касблар, ҳамда иш турларига меҳнат муҳофазаси бўйича йЎриқномалар тузиш;
Иш бажарувчилар билан меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ ўтказишни ва ўтказилган йўл-йўриқларни расмийлаштиришни;
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларни текширишни амалга оширишни;
Меҳнат муҳофазасини ҳолатини маъмурий-жамоат назоратининг таълуқли поғонасини ташкил қилишни ва ўтказишни;
Хона иқлимини, шовқин, титраш, ёритилганлик, газланганлик ва чангланганлик кўрсаткичларини ўлчашни;
Машиналар, механизмлар, мосламалар ва асбоб-ускуналарнинг хавфсизлик ҳолатини текширишни ва хавфли юклар билан муомала қилишни;
Бирламчи ўт ўчириш воситаларидан фойдаланишни.
|
|