Фаннинг мақсади: ўқувчиларга қурилишда сувоқчилик, бўеқчилик, гулқоғоз епиштири ва ойна солиш ишлари тўғрисида асосий тушунчаларни ўргатади.
Фаннинг вазифалари:
- пардоз ишлари учун қўлланиладиган қурилиш материаллари хақида тушунча бериш;
- сувоқ ишлари турлари хақида маълумот бериш;
- бино ва иншоотлар қурилишида сиртларни пардозлаш ишларига тайерлаш жараёнларини ўргатиш;
- сувоқчининг иш ўринларини ташкил этишни ўргатиш;
- хар хил даражадаги сувоқ ишлари технологиясини ўргатиш;
- бажарилган сувоқ ишларини қабул қилиш ҳақида маълумотлар бериш;
- хар хил таркибдаги бўеқ ишлари учун сиртларни тайерлашни ўргатиш;
- бўеқларни турлари, хар хил рангдаги бўеқлар аралашмаларини тайерлаш, ранг танлашни ўргатиш;
- бўеқчининг иш ўринларини ташкил этишни ўргатиш;
- хар хил даражадаги бўеқ ишлари технологиясини ўргатиш;
- бажарилган бўеқ ишларини қабул қилиш ҳақида маълумотлар бериш;
- гулқолғоз материаллари, сиртларни гулқоғоз епиштиришга тайерлаш;
- гулқоғоз епиштирувчининг иш жойина ташкил этиш ва гулқоғоз епиштириш ишлари технологиясини ўргатиш;
- гулқоғоз ериштириш сифатини текширишни ўргатиш;
- ойна ишлари хақида умумий маълумотлар, ойнани қирқиш ва махкамлаш ишлари технологиясини ўргатиш;
- пардозлаш ишларида техника хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш.
III. Фаннинг ўзлаштириш натижасига қўйиладиган талаблар
Фанни ўзлаштириш натижасида ўқувчи:
-бино ва иншоотларнинг пардозлаш ишлари жараёнлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- пардозлаш ишларини ишлаб чиқариш лойиҳалари талаблари ва қурилиш меъерий қоидалари талаби даражасида бажариш;
- бажарилган ишларнинг сифат даражаларини билиши;
- пардоз ишларини қабул қилиш талабларинибилиши;
- сарфланган материаллар миқдорини хисоблай билишни;
- бажарилган ишлар миқдори хисоблай олиши;
- пардозлаш ишларида хавфсизлик техникаси қоидаларини билиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |