Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ИИ. Бухгалтерия ҳисобини юритиш усуллари
Download 0.74 Mb.
|
Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти-fayllar.org
Бундай тартибда тест синови ўтказиш аудиторга энг аввало, ҳисоб сиёсатининг қайси жиҳатлари тўлиқ ёритилмаган-лиги ва қамраб олинмаганлиги тўғрисида хулоса қилишга ёрдам беради. Агар хўжалик юритувчи субъект бухгалтерия ҳисобининг у ёки бу усулларини мустақил ишлаб чиқадиган бўлса, у ҳолда аудитор уларнинг бухгалтерия ҳисобига оид меъёрий ҳужжатларда белгиланган қоида ва талабларга мос келишини тек-шириши лозим. Ҳисоб сиёсатида кўрсатилган бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари хўжалик юритувчи субъектнинг барча таркибий бўлинмаларида қўлланилади. Шундай қилиб, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ишончлилигини тасдиқловчи аудиторлик хулосаси ҳисоб сиёсати тўғрисидаги ахборотларга ҳам бир хилда тааллуқли бўлиши лозим. Бухгалтерия ҳисоботига берилган тушунтиришларнинг корхонадаги ҳақиқатан фойдаланилаётган бухгалтерия ҳисобини юритиш усулларига номувофиқлиги аниқланганида аудиторлик ҳисоботининг хотима қисмида махсус изоҳлар берилиши зарур. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling