Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet10/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Инвестиция фаолияти – корхонанинг ўз маблағларини ўзга корхоналарга ёрдам бериш ва қўшимча даромад олиш мақсадида киритиш билан боғлиқ фаолияти. Чунончи, қуйидаги операциялар инвестиция фаолиятининг моҳиятини ташкил қилади:
* банклар ва бошқа акциядорлик жамиятлари акцияларини сотиб олиш;
*давлатнинг ва корхоналарнинг облигацияларини сотиб олиш;
* бошқа корхоналарга маблағларни таъсис бадали сифатида киритиш;
* бошқа корхоналарга маблағларни қарз сифатида бериш;
* бошқа корхоналарга маблағларни кредит сифатида бериш
* пул маблағларини банкларга ва кредит ташкилотларига депозитга қўйиш.
Молиявий фаолият – ўзга корхоналар (банк ва бошқалар) маблағларини корхонага кредит ва қарз сифатида киритиш ҳамда жалб қилиш билан боғлиқ фаолият. Чунончи, қуйидаги операциялар молиявий фаолиятнинг моҳиятини ташкил қилади:
*бошқа корхоналардан кредит ва қарз олиш;
*қимматли қоғозлар (акциялар ва облигациялар) чиқариш йўли билан бошқа корхоналар ва шахслар маблағларини жалб этиш;
*мулкни лизинга олиш.
Инновация фаолияти – корхона моддий-техника базаси ҳамда маҳсулот (иш, хизмат) турлари ва сифатини яхшилаш, янги технологияларни киритиш, жорий қилиш билан боғлиқ фаолияти.
Корхона ва ташкилотлар хўжалик фаолиятининг натижалари бўлиб улар олган фойда ёки кўрган зарари ҳисобланади.
Фойда(Ф) – бу корхонанинг даромадлари ( Д) ва харажатлари(Х) ўртасидаги ижобий фарқ, яъни
Ф = Д > Х.
Демак, қанчалик даромад кўп бўлиб, харажат кам бўлса, корхонанинг фойдаси шунчалик кўп бўлади.
Зарар – бу корхонанинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги салбий фарқ, бошқачасига харажатларни даромаддан кўп бўлиши, яъни:
З = Д < Х
Демак, корхона даромадга қанчалик кўп харажат билан эришса, унинг зарари шунчалик кўп бўлади.

1.5.Корхона активлари таснифи ва тавсифи

Хўжалик фаолиятини юритиш ва уни узлуксиз ривожланишини таъминлашнинг муҳим омилларидан бири бўлиб корхоналарнинг тегишли турдаги ва миқдордаги активлар билан таъминланганлиги ҳисобланади.



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling