Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Кредит 6610 “Тўланадиган дивидендлар” Корхонанинг резерв капиталига ажратма суммасига Дебет


Download 1.65 Mb.
bet223/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Кредит 6610 “Тўланадиган дивидендлар”

Дебет 8710 “Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) “
Кредит 8520 “Резерв капитали”

  • Ҳисобот йилнинг тақсимланмай қолинган соф фойдаси ўтган йилларнинг жамланган фойдасига қўшилса:

Дебет 8710 “Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) “
Кредит 8720 “Жамланган фойда (қопланмаган зарар)”
Агар ўртоқчилик жамияти ҳисобот йили якуни бўйича зарар билан чиқган бўлса, ушбу зарар суммаси 8720 “Жамланган фойда (қопланмаган зарар)” счётининг дебетига ўтказилади, яъни:
Дебет 8720 “Жамланган фойда (қопланмаган зарар)”
Кредит 8710 “Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) “
Шундай қилиб, ўртоқчилик жамиятларида ҳисобот йилнинг охирида унинг ҳисобот йили соф фойдаси тўлиғича тақсимланганда 8710 “Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)“ счёти тўлиғича ёпилади ва ушбу счёт қолдиқга эга бўлмайди.
Аксарият ўртоқчилик жамиятларида, шунингдек акционерлик жамиятларида 8710 “Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)“ счётида тўпланган фойда ёки зарар суммаси акционерлар ва таъсисчиларнинг йил якуни бўйича келгуси йилда ўтказиладиган йиғилиш қарори асосида тақсимланади. Бундай йиғилишлар акционерлик жамиятлари томонидан, одатда, келгуси йилнинг 1 май ойигача ўтказилади. Шу сабабли акционерлик жамиятларида 8710 “Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) “ счётида тўпланган фойда ёки зарар суммаси келгуси йилга қолдиқ сифатида ўтказилади, у фақат ҳисобот йили фойдаси (зарари) тақсимланган ойда ёпилади.


Мавзу бўйича таянч атамалар


Молиявий натижалар - бу корхонанинг ҳисобот даврда эришган фойдаси ёки кўрган зарари.
Сотишдан олинган ялпи фойда (зарар) – бу сотишдан олинган даромаддан сотилган маҳсулот, товар, иш ва хизматлар таннархини айиргандан кейин ҳосил бўлган сумма.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling