Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев
Download 1.65 Mb.
|
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.Даврий ҳисоб тизими
1. Узликсиз ҳисоб тизими –бу товарлар кирими ва чиқимини батафсил акс эттириш тизимидир. Ушбу тизимда товарлар ҳисоби қуйидаги тартибда юритилади.
а.Товарларнинг бош ва охирги қолдиғи, шунингдек кирими ва чиқими бевосита ҳар бир операциядан сўнг 2910 «Омбордаги товарлар» счётида акс эттирилади. б. Товарларнинг сотиб олиниши уларни сотиб олиш баҳосидаги қиймати (таннархи) бўйича 2910 «Омбордаги товарлар» счётининг дебетида ва уларни сотиб олиш манбалари ва усулларини кўрсатувчи счётларнинг кредитида (6010 «Таъминотчилар ва пудратчиларчиларга тўланадиган счётлар» ва бошқалар) акс эттирилади. в. Товарлар сотилганда сотиш баҳосида корхона даромадига олинади (Дебет 4010 «Харидор ва буюртмачиларлардан олинадиган счётлар» кредит 9020«Товарларни сотишдан олинган даромад»), г. Бир вақтнинг ўзида сотилган товарларнинг таннархи ушбу тизимда ҳар бир операциядан кейин топилади ва 9120 «Сотилган товарлар таннархи» счётининг дебетида 2910 «Омбордаги товарлар» счёти билан корреспонденцияланган ҳолда акс эттирилади. д.Вақтинчалик 9120 «Сотилган товарлар таннархи» ва 9020 «Товарларни сотишдан даромад» транзит счётлар ой охирида 9910 «Якуний молиявий натижа» счётиг ёпилади, шунингдек охирги счёт, мос равишда, 8710 «Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойда» счётига ёпилади. Товалар ҳисобининг узлуксиз тизими қуйидаги афзалликларга эга: қайтариладиган буюртмани вакти ва микдорини танлашда ва буюртмачиларни муайян талабларининг таҳлилида ҳар бир моддани батафсил ҳисоби таьминланади; -ҳақиқатда мавжуд бўлган товарларнинг ҳисоб-китоби заҳиралар регистрларини аниқлилиги текширилганда қўлланилиши мумкин. -нобудгарчилик ва бузилишлар натижасида товар заҳираларини камайиши сотилган товарлар таннархида яширилмасдан алоҳида аниқланиши мумкин. -Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот ҳақиқатда мавжуд бўлган товар заҳираларини инвентарлашни ўтказмасдан тайёрланиши мумкин. 2.Даврий ҳисоб тизими – бу товарлар кирими қатъий ҳужжатлаштириладиган, чиқими эса қатъий ҳужжатлаштирилмайдиган тизимдир. Ушбу ҳисоб тизимида корхоналар ҳисобот даври ичида товарлар ҳисобини қуйидаги тартибда юритадилар: 1.Товарларнинг бош ва охирги қолдиғи 2900 «Товарлар» счётида акс эттирилади. Бу счётнинг дебетида улар кирими акс эттирилмайди. 2.Товарлар кирими (хариди) махсус 9140 «Товарлар хариди» счётининг дебети ва уларни сотиб олиш манбалари ва усулларини кўрсатувчи счётларнинг кредитида (6010 «Таъминотчилар ва пудратчиларчиларга тўланадиган счётлар» ва бошқалар) акс эттирилади. 3.Инвентаризация асосида товарларнинг ой охиридаги қолдиғи топилади ва у 2920 «Чакана савдодаги товарлар» счётида қолдиқ сифатида кўрсатилади. Бу счётнинг ой бошига ва ой охиридаги қолдиғи ўртасидаги фарқи унинг дебети (кўпайиши) ёки кредитига (камайиши) махсус 9450 “Даврий тизимда ТМЗларни тузатиш” счёти билан корреспонденцияланган ҳолда ёзилади. 4.Товарларнинг сотилиши ушбу усулда сотиш баҳосида қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади: а) Нақд сотилганда Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling