Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


YIII БОБ. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИНГ ҲИСОБИ


Download 1.65 Mb.
bet123/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

YIII БОБ. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИНГ ҲИСОБИ


8.1. Пул маблағлари ҳисобини ташкил қилиш
асослари


Пул маблағлари деганда ўта тез ликвидлик характерига эга бўлган, барча муносабатларда умумий эквивалент ролини ўйнайдиган, давлат томонидан қоғозли ва металли кўринишда маълум қийматларда чиқариладиган махсус товар тушунилади.
Бухгалтерия ҳисобида пул маблағлари кўриниши ва турган жойига қараб гуруҳланади ва акс эттирилади.
Кўринишига кўра пул маблағлари икки турга бўлинади:
*миллий валютадаги пул маблағлари - бу давлат томонидан метал ва қоғозларда қиймати ифодаланган, муомала, айирбошлаш, баҳолашда умумий эквивалент ролини бажарарувчи махсус банк белгилари; пул белгилари бўлиб бизнинг мамалакатимизда сўм ва тийинлар ҳисобланади;
* хорижий валютадаги пул маблағлари - бу ўзга давлатларнинг метал ва қоғозларда қиймати ифодаланган, муомала, айирбошлаш, баҳолашда умумий эквивалент ролини бажарарувчи махсус банк белгилари; уларга АҚШ доллари, Англия фунт стерлинги, ЕВРО ва бошқалар мамлакатларнинг миллий валюталари киради.
Чет эл мамлакатлари валюталаридан ўзаро ҳисоб-китобларда фойдаланиш давлатлараро келишувларга асосан амалга оширилади.
Турган жойига қараб пул маблағлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

  • Кассадаги пул маблағлари – бу корхонанинг кунлик эҳтиёжлари учун зарур бўлган, турли мақсадлар ва манбалардан келиб тушган, белгиланган муддатлар ва миқдорларгача сақланадиган кассадаги пул маблағлари. Кассада сақланиши мумкин бўлган пул маблағларининг энг кичик миқдори касса лимити деб аталади ва у корхона томонидан аниқланиб, хизмат қилувчи банк билан тузилган шартномада кўрсатилади.

  • Йўлдаги пул маблағлари – бу корхона кассасидан банкга турли йўллар билан топширилган, масалан инкассаторлар орқали, алоқа бўлими орқали, банкнинг кечки кассалари орқали, лекинда ойнинг охирида ҳали ҳисоб-китоб счётига кирим қилинганлиги банк кўчирмаси билан тасдиқланмаган пул маблағлари. Пул маблағлари ҳисоб-китоб счётига кирим қилинган кундан бошлаб улар йўлдаги пул маблағлари гуруҳидан чиқарилади.


  • Download 1.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling