Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Дебет 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» - 150 000 000 (20000 х 7500) Дебет


Download 1.65 Mb.
bet185/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Дебет 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» - 150 000 000 (20000 х 7500)
Дебет 9690 «Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар» -50 000 000 (20000 х 2500)
Кредит 8610 “Сотиб олинган хусусий акциялар” - 200 000 000
(в) қайта сотиб олинган акциялар номинал қийматидан юқори нархларда сотилганда, айтайлик «А" компанияси ҳар бирининг номинал қиймати 10000 сўм бўлган 20000 та акцияларнинг ҳар бирини 15000 сўмдан сотганда:
Дебет 5110 «Ҳисоб-китоб счёти») 300000000 (20000 х 15000)
Кредит 8610 “Сотиб олинган хусусий акциялар” 200000000
Кредит 8410 «Қўшилган капитал» 100000000
11.2 Қўшилган капитал ҳисоби

Корхоналарда қўшилган капитал қуйидаги иккита ҳолатда вужудга келиши мумкин:



  • корхона акциялари номинал қийматидан юқори қийматга сотилганда.

  • устав капиталини шакллантириш даврида валюта курсалари ўртасида фарқ вужудга келганда.

Биринчи ҳолатда корхона акцияларини сотиш ва номинал қийматлар ўртасида вужудга келган фарқ эмиссия даромади деб аталади. Ушбу даромад қўшилган капитални ташкил этади ва махсус 8410 “Эмиссион даромад” счётининг кредитида пул маблағлари счётларининг (5010,5110 ва бошқалар) дебети билан корреспонденцияланган ҳолда акс эттирилади. Эмиссион даромад корхоналарнинг солиқга тортиладиган даромадига киритилмайди. Келгусида эмиссион даромад акцияларни номинал қийматидан паст қийматда сотишдан кўрилган зарарларни, шунингдек сотиб олинган хусусий акцияларини бекор қилишдан кўрилган зарарларни қоплаш учун ишлатилади. Ушбу операциялар 8410 “Эмиссион даромад” счётининг дебетида, шунингдек 8610 “Сотиб олинган оддий хусусий акциялар”, 8620 “Сотиб олинган имтиёзли хусусий акциялар” счётларининг кредитида акс эттирилади. Эмиссион даромад сифатида тўпланиб қолган қўшилган капитал фақатгина корхона тугатилишида тақсимланмаган фойдага қўшилади ва таъсисчилар ўртасида тақсимланади.
Мисол 1. Айтайлик, акциядорлик жамияти ҳар бири 5000 сўмлик 10000 та оддий акциясини 6000 сўмдан жами 60 000 000 сўмга сотди.Ушбу операция бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
1.Сотилган оддий акцияларнинг номинал қийматига (5000*10000= 50000000):

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling