230
19. ТУРИСТЛИК ТАШКИЛОТЛАРДА МАРКЕТИНГ СТРАТЕГИЯСИНИ
АНИҚЛАШ
Режа:
19.1. Маркетинг стратегияси режасининг босқичлари.
19.2. Вазият таҳлили, корхона мақсадини режалаштириш.
19.3. Муқобил стратегияларни танлаб олиш.
19.4. Стратегияларни баҳолаш ва назорат қилиш.
19.5. Маркетинг дастурини ишлаб чиқиш.
19.1. Маркетинг стратегияси режасининг босқичлари
Маркетинг стратегиясини шакллантиришда корхонаннинг асосий вазифаси
шундан
иборатки, ноаниқлик ва таваккаллик
даражасини камайтириш, ҳамда
танлаб олинган устувор тараққиёт йўналишларида
ресурслар концентрациясини
таъминлашдан иборат. Бу мақсадга эришиш эса фақатгина пухта ўйланган кенг
қамровли режалаштиришдагина амалга ошиши мумкин.
Стратегик маркетингни режалаштириш –
мавжуд имкониятлар ва
маркетинг соҳасидаги имкониятлар ўртасидаги стратегик мувофиқликни
қўллаб-қувватлаш асосида фирманинг мақсадларига
эришишга имкон берувчи
ўзига хос стратегияларни ишлаб чиқиш жараёнидир.
Стратегик
маркетингни
режалаштиришда
қўйидаги
кетма-кетлик
босқичларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
- Вазият таҳлили;
- Корхона мақсадларини режалаштириш;
- Муқобил стратегияларини ишлаб чиқиш;
- Стратегияларни танлаш ва баҳолаш;
- Маркетинг дастурини ишлаб чиқиш.
Do'stlaringiz bilan baham: