Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Бозорни сегментлаш ва унинг моҳияти


Download 6.72 Mb.
bet166/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

4. Бозорни сегментлаш ва унинг моҳияти

Бозор харидорлардан ташкил топган бўлиб, харидорлар эса ўз навбатида бир-биридан ҳар хил параметрлари билан фарқ қилади. Шу сабабли, маълум бир хусусиятларга эга бўлган аниқ товарни ишлаб чиқарувчи учун потенциал харидорларнинг шу товарнинг хусусиятларига бўлган муносабатларини билиш ҳаётий зарурияти ҳисобланади.


Бу ерда Вольфредо Парето (1848-1923 й.) қонунини эслаш мақсадга мувофиқдир. Бу қонунга биноан 20 фоиз истеъмолчилар маълум маркали товарларнинг 80 фоизини харид қилади ва булар потенцияал харидорлардир. Харидорларнинг қолган 80 фоизи эса товарларнинг қолган 20 фоизини харид қиладилар. Кўпчилик ҳолларда бу товарлар ўйламасдан харид қилинади. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, ишлаб чиқарувчилар ўз товарларини ва маркетинг фаолиятини бозорга қаратмасдан, балки айнан ана шу 20 фоиз потенциал истеъмолчиларга қаратади. Бозор фаолиятининг бундай стратегияси юқори самарадорликни таъминлайди.
Бозор сегменти – бу бошқа гуруҳлардан фарқ қилувчи, ўхшаш белгиларига эга бўлган истеъмолчиларнинг кичик гуруҳидир. Бунда бозорни турли хил белгилари бўйича алоҳида бўғин (сегментлар)га бўлиш жараёни сегментация деб аталади.
Бозорни бўғинлашдан асосий мақсад қуйидагилар ҳисобланади:

  1. Истеъмолчиларнинг нимага эҳтиёжи борлиги ҳақида кенгроқ маълумот тўплаш мумкин бўлади.

  2. Аниқ бозорда рақобат кураши табиатини яхшироқ билиш имконияти туғилади. Натижада рақобат курашида енгиб чиқиши учун товар қандай хусусиятларга эга бўлиши кераклиги аниқланади.

  3. Чегараланган ресурслардан ва имкониятлардан қайси йўналишларда фойдаланиш кераклиги аниқланади.

  4. Маркетинг ва товар сотиш хизмати ходимларининг энергияси энг истиқболли истеъмолчиларга қаратилади.

  5. Маркетинг фаолияти режасини тузганда ҳар бир бозор сегментининг ўзига хос-хусусиятларини эътиборга олиш имконияти туғилади ва бошқалар.

Умуман олганда, бозор сегментацияси талабни ойдинлаштириш, диферренциаллаш, пировард натижада эса маркетинг стратегияси ва тактикасининг энг оптимал вариантини танлаш имкониятини беради.
Одатда сегментация жараёни икки босқичда амалга оширилади. Макросегментация деб номланадиган биринчи босқичда «товар бозори» аниқланади. Микросегментация деб номланадиган иккинчи босқичда эса илгари аниқланган бозор ичида истеъмолчилар сегментлари аниқланади.
2-жадвал
Бозор сегменти кўрсаткичлари


Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling