Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Бевосита материал харажатлари бўйича четланишларни аниклаш ва


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/156
Sana23.09.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1686363
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   156
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

 
Бевосита материал харажатлари бўйича четланишларни аниклаш ва 
улар ҳисоби 
Бевосита материал харажатлари бўйича умумий четланиш суммаси 
ҳақиқатдаги материал ҳаражатлари ва улар бўйича меъёрий харажатлар 
суммалари ўртасидаги фарқ сифатида топилади, яъни: 
ΔМх = См*Бм – Сх*Бх (1) 
Буерда ΔМх – бевосита материал харажатлари суммасининг фарқи; См- 
материалларнинг меъёрий сарфи сони; Бм- бир бир бирлик материалнинг 
меъёрий баҳоси; Сх- материалларнинг ҳақиқий сарфи сони; Бх- бир бир бирлик 
материалнинг хакикий баҳоси 


59 
Демак, бевосита материал харажатлари бўйича четланишлар қуйидаги 
иккита омил эвазига юз беради: (1) бахолардаги четланишлар; (2) сарфланган 
материаллар сонидаги четланишлар. Ушбу иккита омилнинг умумий 
четланишга таъсири куйидагича аникланади: 
Материаллар баҳолари бўйича четланишлар 
Δ
Мб = (Мб- Хб)*Сх (2) 
Сарфланган материаллар сони бўйича 
Δ
Мс = (См- Сх)*Мб (3) 
Агар (2) ва (3) формуладаги ҳисоб китоблар тўғри бўлса, улар йиғиндиси (1) 
формула бўйича топилган жами материал харажатларидаги четланишлар
суммасига тенг бўлади. 
 
Бевосита меҳнат ҳақи харажатлари бўйича четланишларни аниклаш 
ва улар ҳисоби 
Бевосита меҳнатҳақи харажатлари бўйича умумий четланиш суммаси 
ҳақиқатдаги меҳнат ҳаражатлари ва улар бўйича меъёрий харажатлар 
суммалари ўртасидаги фарқ сифатида топилади, яъни: 
ΔИХх = Вм*См – Вх*Сх (4) 
Буерда ΔИХ – бевосита меҳнат ҳаки харажатлари суммасининг фарқи; Вм – 
бир бирлик маҳсулот учун кетадиган вақтнинг меъёрий сарфи; См - бир бирлик 
вакт учун белгиланган тўловнинг меъёрий ставкаси; Вх- бир бирлик маҳсулот 
учун кетган вақтнинг хакикий сарфи; Сх бир бирлик вакт учун белгиланган 
тўловнинг хакикий ставкаси. 
Демак, бевосита меҳнат ҳақи харажатлари бўйича четланишлар қуйидаги 
иккита омил эвазига юз беради: (1) бир бирлик маҳсулот учун вакт сарфидаги 
четланишлар; (2) бир бирлик вақт учун белгиланган тўлов ставкасидаги 
четланишлар. Ушбу иккита омилнинг умумий четланишга таъсири куйидагича 
аникланади: 
Бир бирлик маҳсулотга кетадиган вакт бўйича 
четланишлар 
ΔИХв
= (Вм- Вх)*См (5) 
Бир бирлик вакт учун белгиланган ставка бўйича 
бўйича 
ΔИХс
= (См- Сх)*Вх (6) 
Агар (5) ва (6) формуладаги ҳисоб китоблар тўғри бўлса, улар йиғиндиси (4) 
формула бўйича топилган жами меҳнат ҳақи харажатларидаги четланишлар
суммасига тенг бўлади. 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling