Жорий пассивлар
|
Жорий пассив – бу сиз тўлашингиз лозим бўлган барча нарсалар. Одатда бу ўн икки ой давомида амалга оширилиши керак бўлган тўловлар, жумладан, солиқлар,
заемлар ва кредиторларнинг ҳисоб варақлари (счетлари).
|
Жорий харажатлар
|
Инвентарь, товар заҳиралари, реклама, меҳнатга ҳақ тўлаш, солиқлар, жиҳозларни таъмирлаш, суғурталар, ижара ва коммунал тўловларга харажатлар бундай
харажатлар мисоли бўлиши мумкин
|
Товар-моддий заҳиралари
|
Барча сотишга мўлжалланган товарлар, шунингдек, товар
|
|
ишлаб чиқаришга мўлжалланган хом ашё ва деталлар.
|
Юк хати
|
Мол етказиб берувчи товар билан бирга жўнатадиган ҳужжат. Унда жўнатилган товарнинг тури ва сони
кўрсатилади. Товарни қабул қилиб олиш чоғида қабул қилувчи ушбу ҳужжатда ўз имзосини қўйиши шарт.
|
Зарар
|
Корхона томонидан йўқотилган пул маблағлари. Маҳсулот сотишдан корхонага тушган тушум маҳсулотни ишлаб
чиқаришга кетган ҳаражатларни қопламаса корхона зарар кўради.
|
Аҳоли жон бошига тўғри
келадиган ЯММ
|
Ялпи миллий маҳсулот ҳажмини мамлакат аҳолисининг
сонига бўлингани
|
Вақтни бошқариш
|
Одамни ишлаш самарадорлигини ошириш усулларига ўргатади. Ўз ичига вақтни қимматли ресурс сифатида қабул қилиш, мунтазам равишда вақтни тузилмаларга тақсимлаш ва маҳсулдорликни кўпайтиришни қамраб
олади.
|
|