Молиявий ҳисобот
|
Компаниянинг молиявий ҳолатини сон жиҳатидан ифодаловчи ёзма ҳисобот. Фойда ва зарарлар тўғрисида
ҳисобот ва баланс ҳисоботидан иборат.
|
Таннархни калькуляция қилиш
усули
|
Ҳар бир маҳсулот (хизмат) бирлигига тўғри келадиган жами ҳаражатлар қийматини аниқлаш усули. Товар ва хизматлар ишлаб чиқарувчилар таннархни калькуляция қилишда бир хил усулдан фойдаланади. Улгуржи ва
чакана савдогарлар таннархни ҳисоблашда турли хил усуллардан фойдаланади.
|
Иш ҳақига ҳаражатларни ҳисоблаш усули
|
Ҳар бир ходимнинг иш соатлари ва ойлик иш ҳақини ҳисоблаш усули. Бу усул алоҳида товарлар ва хизматлар тури бўйича иш ҳақи ҳаражатлари ва бевосита моддий
ҳаражатларни ҳисоблаш имкониятини беради.
|
Билвосита ҳаражатларни ҳисоблаш усули
|
Корхона жами бир ойлик билвосита ҳаражатларини ҳисоблаш имконини берувчи усул. Бу усул алоҳида товарлар ва хизматлар бўйича билвосита ҳаражатларни
ҳисоблашга ёрдам беради.
|
Франшиза
|
Франшиза – бу савдо маркага эга бўлган маҳсулот ёки хизматни ишлаб чиқарувчи ёки ягона дистрибьютери (лицензия эгаси) мустақил чакана сотувчиларга бу товар ёки хизматни, лицензия эгасига тегишли компенсация тўланиши, ишлаш стандартлари эса бу корхонанинг стандартларига мос бўлиши эвазига, маҳаллий тарқатишга
алоҳида ҳуқуқни бериш тўғрисидаги битими.
|
Мақсадли маркетинг
|
Маркетинг ҳаракатларини бозорнинг битта ёки иккита
асосий сегментларида жамлаш.
|
Чек
|
Нақд пулсиз ҳисоб-китоб усулларидан бири бўлиб, унда сиз банкдан чекда кўрсатилган жисмоний ёки юридик шахсга маълум тўловни амалга оширишни сўрайсиз. Чекдан фойдалана олиш учун жорий ёки жамғарма ҳисоб
рақамига эга бўлишингиз лозим.
|
|