Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти


Download 327.52 Kb.
bet2/10
Sana13.04.2023
Hajmi327.52 Kb.
#1350326
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
узбекча

Кириш


Ўқув қўлланма 18.00.01 – Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва қайта тиклаш хамда 18.00.02 – Районлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ аҳоли пунктларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси. Шаҳарсозлик йўналишларида таълим олаётган магистратура талабалари учун мўлжалланган.
Мазкур ўқув қўлланманинг мақсади: талабаларда шаҳарсозлик шароитида реконструкция техникаси ва усулларини қўллаш бўйича назарий ва амалий кўникмаларни ривожлантиришдан иборат.
Дарслик "Шаҳарсозлик объектларини реконструкция қилиш" фанини ўрганиш жараёнида фойдаланиш учун тавсия этилади. Ушбу қўлланма фанлараро алоқаларни таъминлаш учун тегишли фанлар бўйича қўшимча материал сифатида ишлаб чиқилган. 1 ва 3-боблар "Шаҳарсозлик объектларини реконструкция қилиш" фанига, шунингдек қисман "Ҳудудларни режалаштириш соҳасидаги лойиҳа фаолияти" ва "Ҳудудларни режалаштириш соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолияти" фанларига тўғри келади. 2-боб "Тарихий шаҳарни реконструкция қилиш асослари" фанига тўғри келади. Дарслик материаллари битирув малакавий ишларни тайёрлашда фойдали бўлиши мумкин.
Дарслар ўқув фаолиятининг бир неча турларини ўз ичига олади: маърузалар, амалий машқлар, мустақил ишлар.
Дарслик талабаларда қуйидаги умумий, умумкасбий ва касбий малакаларни шакллантиришга ҳисса қўшади:

  • тизимли ёндашув асосида муаммоли вазиятларни танқидий таҳлил қилиш, ҳаракат стратегиясини ишлаб чиқиш;

  • лойиҳа циклининг барча босқичларида уни бошқариш;

  • ҳажмий-фазовий фикрлашни ривожлантириш асосида ҳаётий муҳитни бадиий маданиятнинг тегишли даражасида эстетик баҳолашни амалга ошириш;

  • лойиҳани тасдиқловчи ташкилотларда лойиҳа таклифларини сўнгги техник воситалардан фойдаланган ҳолда мустақил равишда тақдим этиш ва ҳимоя қилиш;

  • концептуал инновацион ечимларни яратиш, илмий изланишлар асосида мақбул вариантларни қидириш ва оптимал лойиҳа ечимини танлаш;

  • шаҳарсозлик санъати асарларини яратишда шаҳарсозлик конценциялари асосида муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш.

Дарсликнинг услубий тузилиши хусусиятлари: боблар мазмуни принципи – умумийликдан ўзига хосликкача; шрифтнинг табақаланиши (дифференциация); матнлардан ташқари диаграммалар, жадваллар, расмлар, фотосуратлар, лойиҳалар мавжуд; 4-бобда ўрганилган барча боблар бўйича билимларни текширишга кўмаклашадиган мустақил ижодий ишлар учун топшириқ берилган.



Download 327.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling