Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти


Download 327.52 Kb.
bet6/10
Sana13.04.2023
Hajmi327.52 Kb.
#1350326
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
узбекча

1.2. Шаҳарсозлик ҳужжатлари ҳақида.
1-расмда шаҳарсозлик ҳужжатларининг даражалари ва турлари ҳақида маълумотлар келтирилган. Ҳар қандай турдаги шаҳарсозлик ҳужжатлари топшириқ билан белгиланган матнли ва чизма материалларни ўз ичига олади. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун топшириқ давлат ҳокимиятининг тегишли ташкилотлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ташкилотлари томонидан ёки улар билан буюрмачининг келишувига асосан берилади.
4-жадвалда шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тушунчаларидаги баъзи бир муҳим қисқартмалар, ўлчовлар ва таърифлар келтирилган.

1-расм. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг даражаси ва турлари

4-жадвал
Шаҳарсозлик ҳужжатларидаги қисқартмалар ва ўлчовлар



ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИ, ҚИСҚАРТМАЛАР ВА ЎЛЧОВЛАР

номланиши

таърифи

ШК – Шаҳарсозлик Конценцияси

ШК қуйидагиларни ўз ичига олади: дастлабки ҳужжатлар, туманнинг шаҳарсозлигини ривожлантириш бўйича комплекс илмий ва лойиҳалаштириш тадқиқотлари натижалари шаҳарнинг бош режасининг асосий қоидаларини (ижтимоий, иқтисодий, молиявий-иқтисодий, ресурс, муҳандислик ва инфратузилма, транспорт, ҳудуднинг тарихий-маданий, гигиеник ва экологик ривожланиши), концепциянинг меъморий ва фазовий тушунчасини очиб берувчи материаллар.

Туман, турар жой тумани ва бошқа ҳудудларни батафсил режалаштириш лойиҳаси

Туман, турар жой тумани ва бошқа ҳудудларни батафсил режалаштириш лойиҳаси қизил чизиқларни, турар жойларни тартибга солиш чегаралари ва ерлардан фойдаланишни, санитар ҳудудларни, шаҳарнинг давлат тасарруфидаги ва хусусий мулкчилик ҳудудлари чегараларини белгилайди; функционал ва қурилиш зоналаштириш, мавжуд ердан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда, лойиҳалаштирилган ва мавжуд объектларнинг ер участкалари чегаралари режаси; аҳолига маданий, маиший ва коммунал хизмат кўрсатиш объектларининг ижтимоий зарур таркиби ва жойлашиши; саноат ва коммунал объектларни жойлаштириш; транспорт хизматларини ташкил этиш; магистрал, муҳандислик коммуникация йўллари; кўчаларнинг кўндаланг кесимлари; муҳандислик тайёргарлик, ободонлаштириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар. Фазовий ва композицион ечимлар, тарихий ва маданий ёдгорликлар, ландшафтни муҳофаза қилиш зоналаридан фойдаланиш, сақлаш, кенгайтириш ёки реконструкция қилиш режими, хулосалар ёки қайта асослантириш, корхоналарнинг янги қурилиши бўйича таклифларни ўз ичига олади.


Download 327.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling