Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Download 300.38 Kb.
bet14/44
Sana13.05.2023
Hajmi300.38 Kb.
#1456897
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   44
Bog'liq
РАШИДОВА УМИДА

Кўз компонентли ибораларнинг аксарияти кўп маънолилик характерига эга. Масалан, кўз тикмоқ ибораси Ш.Раҳматуллаев луғатида кўп маъноли ибора сифатида изоҳланиб, уч маънога эгалиги кўрсатилган (149): 1. Тикилиб қарамоқ: –Шундай бўлса, нега шундақа одамларни топиб, ишни шулардан бошламадинглиз? Ёқубжон бориб жойига ўтирди Саидий, қаршисидаги деразадан ташқарига, узоқларга кўз тикканича ўйланиб қолди, анчадан кейин нимадир демоқчи бўлган эди, эшик очилиб гапи оғзида қолди (А. Қаҳҳор, Сароб); 2. Умидвор бўлиб қарамоқ: Саидий кўзларини катта очди, қаршисидаги зарҳал рамкали каттакон тошойнага тикилди: ойна кўзига, негадир, ниҳоятда чиройли, жуда кўп одамлар орзу қилган, кўз тиккан бир нарса бўлиб кўринди (А.Қаҳҳор, Сароб); 3. Ҳасад билан қарамоқ. Марғуба Муаттардан ўпкалади, ўша хатни билмасдан, тушунмасдан ёзганини, Жавлон иккови нима деб жони ҳалак эканини айтиб йиғлади; кейин Анвар гўл бўлса ҳам яхши бола эканини, гўллиги орқасида шундай ҳовли‑жой, машина, кассадаги шунча пулга кўчада юрган бир исқирт ва унинг доғули онаси кўз тикканини куйиб жизғанак бўлиб гапирди (А. Қаҳҳор).
Кўз олайтирмоқ ибораси ҳам кўп маъноли характерга эга бўлиб, қуйидаги икки маънони ифодалайди: 1.Ўқраймоқ. –Ҳай секин гапир! – кўз олайтирди кампир (Ойбек, Навоий);
2.Ўз манфаатига бўйсундириш (олиш) ниятида бўлмоқ.
Кароматмисан? Яшшамагур, сенга менинг келишимнинг орқасини ўлчашдан бошқа ташвиш йўқмиди? Бор, ишингни қил, лекин унга кўз олайтирма (А.Йўлдошев. Биз ўтган йўллар); –Ҳе, ўл, эркак бўлмай. Келиб келиб есир хотиннинг топганига кўз олайтирасанми... (А.Йўлдошев. Биз ўтган йўллар).
Оғзаки сўзлашув услубида бу иборанинг биринчи ифодалаган маъноси(ўқраймоқ)нинг синоними сифатида кўзини лўқ қилмоқ ибораси ишлатилади. «Олайтирмоқ» феъли ўрнини эгаллаган «лўқ қилмоқ» бирикмасида экспрессивлик кучлилиги сабали ёзувчилар асарларида кўзини лўқ қилмоқ иборасидан турли услубий мақсадларда фойдаланишади. Масалан, А.Йўлдошев бу иборани ўқрайиб қарамоқ маъносида қўллайди: Ўн олти ўн етти ёшлар чамасидаги чиптачи ўзига кўзини лўқ қилиб қараб турарди (А.Йўлдошев. Биз ўтган йўллар).
Маълумки, кўз соматизми ҳайвон ва қушлар номлари билан келиб, турли метофорик маъноларни ҳам шакллантиради: бургут кўз, қирғий кўз, лочин кўз, қўй кўз ва ҳ.к. Бундай маъноларнинг юзага чиқишида қараш семаси билан боғлиқ маъно нозиклари ҳисобга олинади. Ёзувчи Саид Аҳмаднинг “Ҳукм”, Абдулла Қаҳҳорнинг “Сароб” романларида кўзини лўқ қилиб қараш «сигир қараш»га ўхшатилади: Айтдим-ку, жон қизим, кўзингни лўқ қилма. Сигирга ўхшаб қарама! – деди домла, сўнг Саидийга мурожаат қилди: – Мен ундан гап сўрайман, у менга кўзини лўқ қилади (А.Қаҳҳор); Назирқул қизга сигир қараш қилиб бир илжайди-да, саватни бошига қўйиб, юкнинг оғирлигидан белбоғидан пастини жилпанглатиб кетди (С.Аҳмад).
Айни ўринда кўзини лўқ қилиш билан бир қаторда сигир сўзига алоҳида урғу берилган. Сигир қарашда услубий жиҳатдан инсонга нисбатан ҳурматсизлик билан боғлиқ маъно қирраси мавжуд, бу маъно қирраси ўхшаб қарамоқ феъл шакли билан яна ҳам таъкидланган. Асарнинг умумий интонацияси, воқеа ривожи айни ўринда сигир сўзини бошқа синоним сўз билан алмаштиришга имкон бермайди. Сигир қараш мазкур ўринда ёзувчи маҳорати туфайли ўзининг бутун лексик ва эстетик моҳиятини намоён қила олган.
Маълумки, икки иборани ўзаро омоним дейиш учун уларнинг шакли ўхшаш, аммо маънолари бутунлай бир-биридан фарқ қилиши керак. Соматик компонентли ФБлар ўртасида синонимлик, антонимлик ва кўп маънолилик ҳодисаларига қараганда омонимия кам учрайди. Ш.Раҳматуллаев фикрича, фразеологик омонимлар тилимиз фразеологик бойлигининг 3 % ини ташкил этади.67
Кўз компонентли омоним ФБларнинг кўпчилиги икки маънони англатади. Масалан, Ш.Раҳматуллаевнинг «Ўзбек тилининг фразеологик луғати»да кўз илғамас ибораси омоним ибора сифатида изоҳланган: Кўз илғамас I. Билинар-билинмас, майда. II. Чексиз, поёни кўринмайдиган.
А.Қаҳҳорнинг «Сароб» романида иборанинг биринчи (билинар-билинмас) маъносидан унумли фойдаланилган: Этагини кўз илғамайдиган ранг-баранг, йирик-йирик ер карталари; боғлар, чорбоғлардаги, хиёбон, кўча ва йўллардаги садарайҳондай қулф уриб, намозшомгулдай тарвақайлаб, гулихайридек бўйга зеб бериб ўсган дарахтлар; булар устидан бўй чўзиб турган мирзатераклар; дарахтлар остидан, орасидан мўралаб турган оқ, пушти, сарғиш, кўкимтир деворлар, қизил ва яшил томлар.
Ҳ.Олимжон шеърларидан бирида кўз илғамас омоним фраземасининг иккинчи маъноси(чексиз, поёни кўринмайдиган)ни қўллаган. Яъни кўз илғамас иборасидан сўнг майдон сўзини келтириб, «чексиз, поёни кўринмайдиган майдон» маъносини ҳосил қилган: Сенинг кўз илғамас майдонларингда // Жаҳаннам қўрқажак жангларни кўрдим // Бир карра ёв ўтган ўрмонларингда // Кўмирдан ҳам қаро тонгларни кўрдим.
Ёки икки компонентли феъл ибора кўз юммоқни олайлик. Бу ибора Ш.Раҳматуллаев луғатида омоним ибора сифатида икки маъноси изоҳланган. Унинг дастлабки маъноси «кўра-била туриб, эътиборсиз қолдирмоқ»дир:

Download 300.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling