Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги


Download 300.38 Kb.
bet6/44
Sana13.05.2023
Hajmi300.38 Kb.
#1456897
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
РАШИДОВА УМИДА

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Ишда чиқарилган хулосалар қатъий, муаммо аниқ қўйилган. Тадқиқотда қўлланилган ёндашув ва усуллар, фактик тил материали ва луғатлар – «Ўзбек тилининг изоҳли луғати», «Ўзбек тилининг изоҳли фразеологик луғати», «Ўзбек тилининг этимологик луғати» ва туркий тилларнинг бир қатор луғатларидан олинганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижалариннг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижалари ҳам илмий, ҳам амалий аҳамиятга бўлади. Жумладан, тадқиқот натижалари прагматика ва лингвокультурология, когнитология соҳасидаги изланишлар доирасини янада кенгайтириш, тил бирликларининг ментал моҳиятини чуқурроқ тушуниш учун хизмат қилади. Кўз, қўл ва юрак компонентли соматик фраземаларнинг матндаги хилма-хил функционал-стилистик хусусиятларини аниқлашга асос бўлиб хизмат қилади.
Тадқиқот натижалари келажакда лексикографик амалиётда, функционал-когнитив, синонимик ва изоҳли луғатлар тузишда материал манбаи бўлиб хизмат қилиши, фразеология, лингвопрагматика, когнитив тилшуносликка доир монографиялар, ўқув қўлланмалари яратилишида муҳим манба вазифасини бажариши назарда тутилади. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти олинган хулосаларнинг ўзбек тилшунослигининг когнитология, фразеология, прагмалингвистика, лингвокультурология, услубшунослик, нутқ маданияти, бадиий матннинг когнитив-прагматик таҳлили ва бошқа соҳаларига оид танланма курслар, семинарлар ташкил қилиш ва амалий машғулотлар учун ўқув қўлланмалари яратишга манба бўлиб хизмат қилишдан иборат.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги соматик ибораларнинг семантик-прагматик таҳлилини амалга ошириш бўйича олинган илмий натижалар “Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрни” мавзусидаги Навоий давлат педагогика институтида бажарилган Ф1-F8-0-19919-рақамли фундаментал лойиҳада татбиқ этилган (Ўзбекистон Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 10 октябрдаги ФТА-02-11-914 cонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши натижасида ўзбек мифологиясида кўз тегмоқ, юрак солмоқ, қўл олмоқ каби соматик компонентли ибораларнинг магик маросимлар семантикасини очиб бериш имконини берган;
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмаси қошидаги «Садоқат» ижодий тўгараги фаолиятида (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2017 йил 31 сентябрдаги №01-03/956 маълумотномаси) замонавий ўзбек шеърияти ва насрида қўлланилган кўз, қўл ва юрак компонентли фраземаларнинг ёзувчи ва шоирлар томонидан ижодий-семантик ўзгаришларга учраши, индивидуал-муаллиф ибораларининг ҳосил бўлиши, бадиий матнда фразеологизмларнинг турли узуал ва окказионал вазифалари ҳақида ёш ижодкорларга амалий семинарларда маърузалар қилинган. Натижада тўгарак аъзоларининг бу борадаги фикрлари янада теранлашган.

Download 300.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling