Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «ИҚтисодиёт ва менежмент»


Download 398.69 Kb.
bet2/8
Sana17.06.2023
Hajmi398.69 Kb.
#1536112
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Туронов К. Бх-110

Тадқиқотнинг мақсади: Асосий воситаларни таҳлил қилишнинг мақсади, асосий воситаларни таҳлил қилиш услубини ишлаб чиқиш, уларни ҳолатини бахолаш ва уларни самарадорлигини ошириш имкониятларни аниқлаш орқали келгусида мавжуд асосий воситалардан унумли фойдаланишдан иборатдир.
Тадқиқотнинг вазифалари:
Қурилиш ташкилотларида асосий воситаларни таҳлил қилишнинг ахамияти ва вазифалари.

  • Асосий воситалар самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими.

  • Асосий воситлар самарадорлигини дастлабки таҳлили.

  • Асосий воситлар самарадорлигини динамикаси таҳлили.

  • Асосий воситалар самарадорлигини омилли таҳлили

Ишнинг ҳажми таркибий тузилиши: Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини тартибга солувчи Қонунлари, Президент Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Молия Вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи услубиёти бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган меьёрий ҳужжатлари ҳисобланади. Шу билан бир каторда хорижлик ва мамлакатимиз иқтисодчи олимларининг бухгалтерия ҳисоби, молиявий ва бошкарув таҳлили ҳамда аудитни ривожлантиришга бағишланган илмий ишлари, илмий мақолаларидан кенг фойдаланилди.
Ишнинг амалий аҳамияти. Ҳимоботининг ахамияти катта бўлиб, ўқувчига мавзу буйича назарий ҳамда амалий маълумотларга эга бўлиш имкониятини яратади.

1. АСОСИЙ ВОСИТАЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ИФОДАЛОВЧИ КЎРСАТКИЧЛАР ТИЗИМИ.

Асосий воситалардан фойдаланиш ва уларнинг самарадорлигига бахо бериш молиявий таҳлилнинг зарур шартларидан бири ҳисобланади.


Асосий воситаларнинг самарадорлик кўрсаткичларига қуйидагилар киради:
- асосий воситаларнинг фонд қайтими;
- асосий воситаларнинг фонд сиғими;
- машина ва ускуналар кайтими;
- машина ва ускуналар сиғими.
Асосий воситалар самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар топиш учун қуйидаги формулалардан фойдаланамиз:
Асосий воиталарнинг фонд кайтими (Q) ни топиш учун ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини асосий воситаларнинг ўртача йиллик кийматига булинади. Яъни:

H
Q =___


A

Бу ерда:
H - ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми;


А - асосий воситаларнинг ўртача йиллик киймати.
Асосий воситаларнинг фонд кайтимининг маъноси бир сўмлик асосий восита ҳисобига неча сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилганлигини билдиради. Бу кўрсаткичнинг ортиши ижобий бўлиб, камайиши салбийлашувини билдиради.
Фонд кайтими (сиғими) ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар бўлиб:

  • маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва унинг ўзгариши;

  • асосий воситаларнинг ўртача йиллик кийматини ўзгариши.

Асосий воситаларнинг фонд сиғими (S)mi топиш учун асосий воситаларнинг ўртача йиллик кийматини ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига булинади. Яъни:
А
S =
Н
Бу ерда:
А - асосий воситаларнинг ўртача йиллик қиймати; H - ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми.
Асосий воситаларнинг фонд сиғимининг маъноси бир сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган асосий воситалар қийматини билдиради. Бу кўрсаткичнинг ортиши салбий бўлиб, унинг камайиши ижобийлашувини билдиради.
Фонд сиғими ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар бўлиб:

  • асосий воситаларнинг ўртача йиллик кийматини ўзгариши.

  • маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва унинг ўзгариши;

Машина ва ускуналар кайтими (К)ни топиш учун жами ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини машина ва ускуналарнинг ўртача йиллик кийматига булинади. Яъни:

H
К =


U

Бу ерда:
H - ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми;


U - машина ва ускуналарнинг ўртача йиллик киймати.
Машина ва ускуналар кайтимининг маъноси бир сўмлик машина ва ускуналар ҳисобига неча сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш мумкинлигини билдиради. Бу кўрсаткичнинг ортиши ижобий бўлиб, камайиши салбийлашувини билдиради.


Download 398.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling