Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар


МУСТАКИЛ ТАКРОРЛАШ УЧУН САВОЛЛАР ВА ТОПШИРИ


Download 474.5 Kb.
bet14/19
Sana18.10.2023
Hajmi474.5 Kb.
#1707413
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Ekologik muammolar (ma\'ruza matnlari)

МУСТАКИЛ ТАКРОРЛАШ УЧУН САВОЛЛАР ВА ТОПШИРИқЛАР.
1. Фан-техника таъсирида атроф-мухитнинг узгариши жараёни
мазмунини тушинтиринг.

  1. Экологик инкироз деганда нимани тушинасиз.

  2. Орол фожиасининг сабабларини тушинтириб беринг.

  3. Орол денгизининг хозирги холатини тушинтириб беринг.



АДАБИЁТЛАР.
1.И.Каримов. Узбекистон XXI аср бўсағасида. 1997 йил.
2. А.Тухтаев. Экология. Т. Ўкитувчи 1998


  1. Ю.Махмудов. Экологиядан қўлланма Т. «Фан,» 1997

  2. И.Холлиев А.Икромов. Экология Т. «Мехнат,» 2001

  3. Ш.Ширинбоев. Атроф муҳитни мухофаза қилиш. Самарканд
    ШШМ. Сафин.



7 - мавзу: Экологик муоммонинг ижтимоий йўналишлари.


Режа:



  1. Муаммонинг асосий йуналишлари ва вазифаси.

  2. Ижтимоий экология масалалари.

  3. Экологик ахлок ва маданият

  4. Экологик онгни шаккллантириш муаммолари.



Таянч иборалар:
Табиат, табиий ресурслар, инсон экологияси, экологик ахлок ва маданият, цивилизация, экологик танглик, экологик этика, инсонпарварлик, экологик маданият, экологик онг.

«Экология ҳозирги замоннинг кенг миқёсдаги кескин ижтимоий муаммоларидан биридир» деган эди юртбошимиз. Сўнгги йилларда ижтимоий фанлар тарихида умумий экологиянинг янги йўналиши – ижтимоий экология фан сифатида шакллана бошлади. Унинг пайдо бўлишига нима сабаб бўлди? Энг аввало, унинг пайдо бўлиши инсон ва табиат ўртасидаги ўзаро муносабат холати билан асосланади. Инсоннинг табиат билан ўзаро муносабатида она сайёранинг мавжудлигига ва бутун инсон зотига тахлика солувчи ташвишли хавф-хатар аломатлари янада яққолроқ сезилмокда. Бу ерда ҳозирги замон илмий-техника инқилоби салбий йуналишлари (атроф мухит ифлосланишнинг ортиб бориши, табиий ресурсларнинг тугаб колиш хавфи) ва инсоният олдида ўтмишда ҳам, бугун ҳам кўндаланг турган муоммолар (озиқ-овқат махсулотларининг етишмаслиги, демографик ўзгаришлар ва бошқалар) назарда тутилмоқда.


Ижтимоий экология табиий, ижтимоий ва техникавий фанларнинг энг мухим ғояларни умумийлаштириб, ўзида мужассамлаштирган фандир. Ижтимоий экология биоэкология таърида пайдо бўлади ва ривожланади. Ижтимоий экология тушунчаларининг катта қисми ўсимлик ва ҳайвонлар экологиясидан олинган. Ижтимоий экология инсон ва табиатнинг ўзаро муносабатини ўрганади. Ижтимоий экологиянинг илдизлари қадим қадим замонларга бориб тақалади. Масалан: табиатни асраш, хайвонларни ўлдирмаслик, экинларни пайхон қилмаслик, сувни тежаш ва бошқалар ҳақида «Авесто» китобида ёзилган. Хатто сувни исроф килганларни каттик жазолаш борасида сўз юритилган. Демак, ахолини озиқ-овқат махсулотлари ва ичимлик суви билан таъминлаш азалдан муҳим масалалардан бири бўлиб келган.
Ижтимоий экология инсон, жамият ва табиатнинг ўзаро муносабатлари қонуниятларини тадқиқ этади. Ижтимоий экологиянинг микротизимлаши алоҳида фанлар ютуқларини уйғунлаштирувчи 3 йўналиш, яъни ишлаб чикариш экологияси (табиатдан фойдаланиш тарихи ва назарияси тўғрисидаги таълимот), инсон экологияси ва глобал экологиясини ўз ичига олади Инсон табиатсиз бирор дақиқа яшай олмайди. Демак, табиат инсоннинг жони ва Тани, инсоннинг руҳий ва жисмоний ҳаёти у билан боғлиқ.
Бу табиатнинг ўз ўзи билан узвий боғлиқлигини билдиради. Зеро инсон табиатнинг бир бўлагидир. Агар ҳар кандай ғалаба табиатнинг мувозанатини бузиш билан боғлиқ бўлса, табиат бунинг учун инсонлардан, албатта қасос олади. (масалан, Орол фожеаси). Бу қасос туфайли кўрилган зарар қиймати эса олинган фойдадан жуда ортиб кетиши табиий.
Инсоннинг яшаш шароити, тақдир қисмати табиатга боғлик экан инсон ундан ташқарида эмас, балки унинг бағрида яшар экан, у ҳеч қачон табиат устидан ғалаба қила олмайди. Инсон бутун жону тани, қалби шуури билан табиатга тегишлидир. Инсоннинг ғалабаси шундан иборатки, бошқа жонзотлардан фарқли ўлароқ унга акл-идрок берилган. У табиат конунларини билишга ва уларни амалий эҳтиёжлари учун тўғри қулай билишга қодирдир. Инсон тафаккурининг ўзгариши табиат ўзгаришига ва аксинча табиатнинг ўзгариши инсон тафаккури ўзгариши сабаб бўлади.



Download 474.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling