Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар


Download 474.5 Kb.
bet16/19
Sana18.10.2023
Hajmi474.5 Kb.
#1707413
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Ekologik muammolar (ma\'ruza matnlari)

ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТ.
Инсоният XXI асрга қадам қуйган ҳозирги пайтда энг долзарб масалалардан бири экологик маданиятни шакллантиришдир. Чунки экологик маданият, биринчи навбатда инсон ҳаёти, саломатлиги, фаровон яшаши, кобилият ва имкониятларини тўларок намоён этиш билан бевосита боғлик. Экологик маъданият умумий дунё қарашнинг таркибий кисми бўлиб, кенг ва тор маъноларда тушунилади. Кенг маънода экологик маданият инсониятнинг ижтимоий – тарихий амалиёти жараёнида атроф – муҳитни мухофаза килишга каратилган моддий ва маънавий қадриятлар мажмуасидир. Тор маънода эса кишиларнинг амалий ва назарий фаолияти, табиатини муҳофаза қилиш борасидаги окилона, самарали харакати деб караш мумкин. Экологик маданиятнинг етишмаслиги умуман маданиятга, маънавиятга жуда катта зиён етказади. Республикамизда қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги қонунда ва кадрлар тайёрлаш миллий Дастурда ёшларда экологик ва тиббий маданият тарбияси долзарб масала қилиб қўйилган. Бу масалани ҳал этиш учун таълим тизимида экалогик маданият тарбиясига эътиборни кучайтиришни талаб этилади. Экологик маданиятнинг мазмун моҳияти нимада, деган савол туғилиши табий. Бунинг учун энг аввол, инсоннинг шаклланиши ва улғая борган сари дунёкарашнинг кенгайиши, хаётга муносабати шакллана боради. Инсон хаёти билан ташки муҳит ўртасидаги боғлиқликни ҳеч ким инкор этмайди, бироқ бу боғликликни кўпинча юзаки тушунамиз. Аслида мана шу нуктаи назар, юзаки тасаввур инсонни мухитдан, ташки оламдан ажратиб қарашга олиб келади. Экологик маданиятнинг мазмуни инсон билан табиатнинг бирлигини чуқур ҳис қилиш, инсон ҳаёти билан ташки муҳит қонуниятлари ўртасидаги ички боғланишлар асл мохиятини яхши тушиниб олиш ва унга амал қилишда намоён бўлади.
Экологик маданият, энг аввало инсоннинг ўз-ўзини билишдан бошланади. Агар инсон ўз организми ички тузилиши, аъзоларнинг ўзаро алоқадорлиги, фаолият хусусиятларини яхши билса, уларнинг меъёрда ишлаши учун шароит яратса, бу борада юксак даражада ғамхўрлик қилиб борса, унда инсон бу билан уз саломатлигини саклаш йўлини таъминлайди, касаликка камрок чалинади, доимо тетик, бардам юради, уз умрини анча узайтиришга эришади. Бу жараён экалогик маданият шаклланишининг ҳал килувчи боскичидир. Бу боскич инсон тарбиясида муҳим омил ҳисобланиши лозим. Ушбу масала инсоннинг бутун тарбия тизими марказида туриши ва экологик тушунчаларнинг баркарорлашиб боришига қаратилиши керак. Бундан ташкари, инсон узини табиатнинг, бу чексиз оламнинг ажралмас бир булаги деб билса ва узининг яшаш тартибларини яхши тасаввур килса, ундан у табиатнинг, коинотнинг ички мохитини тўғри тушина олади. Маданият экологияга ва аксинча, экология маданиятга турли сохаларда таъсир кўрсатади. Фақат маданиятли кишигина табиат ва жамиятнинг ўзаро таъсирини оқилона йўлга қўйишга интилади. Маданият одамларни билимли қилишга, уларга иш тартиб коидаларни ўргатишга хизмат қилади.
Экологик маданият қуйидагиларни камраб олади: табиатни муҳофаза этиш маданияти, табиат бойликларидан фойдаланиш маданияти. Экологик маданият соҳиби бўлиш фақат табиатга зарар келтирмаслик эмас, балки унинг гуллаб яшнаши, янада яхшиланишига ҳисса қўшиш, унга бешафқатларча муносабатда булганларга қарши курашмок ҳам демакдир. Умуман, маданиятнинг шаклланиши ва ривожланиши узоқ давом этадиган мураккаб жараёндир. Хозирги пайтда одамларнинг экологик маданияти хали унчалик даражада юқори деб бўлмайди. Табиатнинг бойлик яратиш имконияти чегараланган, шу сабабли инсон эндиликда табиатнинг ўз –ўзини тиклашга, модда алмашувга ўзининг оқилона ва самарли ташкил этилган мехнатлари билан жиддий ёрдам бериши керак. Экологик билимларсиз экологик маданият ҳам шаклланмайди.



Download 474.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling