ЭКОЛОГИК ОНГНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИ
Ижтимоий экологик онг инсониятнинг ижтимоий – тарихий амалиёти жараёнида атроф-муҳитни мухофаза килишга каратилган маънавий кадриятлар мажмуасидир. Экологик онг инсониятнинг табиат билан ўзаро таъсири сохасидаги билим ва эътиқодни мужассам этади. Инсоннинг умумий эҳтиёжларини, имкониятларини амалга ошириш учун килган харакатлари унинг онли фаолиятидир.
Экологик билим бизнинг атроф мухитдаги тирик табиат тузилиши, ернинг тирик кобиғи қандай ишлаши, биосфера фаолияти хақидаги билимлардир. Бу билимлар одамлар ўзларининг хозирги ва келгусидаги биосфера билан қанчалик узвий боғланганини, табиатни мухофаза этиш, табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш ва хар бир инсонда атроф - муҳит холати учун масъуллик ҳиссини тарбиялаш, ҳайвонот ва ўсимлик оламини асраш объектив зарурат эканини тушуниб етишларининг муҳим шарти ҳисобланади. Шуни хам таъкидлаш кераки, факатгина панд насиҳат билан ёш авлодни табиат мухофазасининг фаол курашчилари, хозирги замон экологик вазият талабларига жавоб берадиган шахс килиб тарбиялаш амалий жихатдан жуда кийин. Шахснинг турли ижтимоий – иктисодий, маънавий, сиёсий муносабатларига амалий экологик мазмунини сингдирмасдан туриб бу вазифани ҳал қилиш мумкин эмас. Хар қалай табиатни севиш, эъзозлаш ва уни чин юракдан мухофазалаш омили - бизнинг ватанпарварлик ва фукаролик бурчимиз, деб билмоғимиз шарт.
МУСТАҚИЛ ТАКРОРЛАШ УЧУН САВОЛЛАР ВА ТОПШИРИКЛАР.
1. Экологик муоммаларнинг ижтимоий йуналишлари нималардан иборат?
2. Ижтимоий тараққиёт истикболлари деганда нимани тушинасиз?
3. Экологик ахлоқ ва маданиятни изоҳлаб беринг.
4. Экалогик онгни шакллантириш муоммалари нимадан иборат?
АДАБИЁТЛАР.
И.Каримов- Ўзбекистон буюк келажак сари Т. «Ўзбекистон», 1998
И.Каримов- Ўзбекистон XXI аср бусагасида Т. «Ўзбекистон» 1997.
И.Каримов- Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда Т. «Ўзбекистон» 1999.
Алимов Т – Экологик таълим – тарбия Т. 1997.
Исмоилов ва бошқалар- Экология тарбияси Самарканд, 2000 й.
Махмудов Ю – Экологиядан қўлланма. Т. 1997.
Холлиев И. Икромов А –Экология. Т. 2001
Эргашев А. – Умумий экология. Т. 2003.
Do'stlaringiz bilan baham: |