Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


§. Ташқи савдо тузилиши ва динамикаси


Download 1.56 Mb.
bet17/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

3.§. Ташқи савдо тузилиши ва динамикаси

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси дунёнинг 140 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо-иқтисодий муносабатларни амалга оширмоқда.


Собиқ Совет ҳокимияти йилларида Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан мустақил равишда ташқи иқтисодий алоқалар олиб бориш имкониятидан маҳрум этилганди.
У тўғридан-тўғри жаҳон савдосида иштирок этилмасди. Бу масалаларда ўзининг интеллектуал салоҳиятдан, иқтисодий ва табиий ресурслари потенциалидан тўлиғича фойдалана олмаган. Республиканинг ташқи иқтисодий алоқаларда иштирок этиши барча масалалари марказ кўрсатмаси остида ҳал қилинарди. Энди Ўзбекистон мустақилликка эришгач жаҳон ҳамжамиятининг ҳуқуқли аъзосига айланди. Республика нуфузи катта саноат потенциали, малакали меҳнат ресурслари мавжудлиги билан мустаҳкамланмоқда. Булар юқори технологияли маҳсулотлар: самолётлар, автомобиллар, тракторлар, пахта териш машиналари ва тараққий этган мамлакатларга хос бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш имконини беради. Республикани хорижий мамлакатлар билан ташқи-иқтисодий алоқаларини кенгайтириш, халқаро меҳнат тақсимотида фаол иштирок этиши учун катта имкониятлари мавжуд.
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида ташқи савдо суръатлари сезиларли ўсди. 1992-2005 йиллар орасида ташқи савдо ҳажми қарийиб 3,6 марта кўпайди. Биргина 2005 йилда ташқи савдо обороти 17,3 % га кўпайди. Савдо операциялари тобора хилма-хил бўлиб, товар ва хизматларнинг кенг турларини қамраб олаяпти, республика корхоналарини янги маҳсулот турлари билан тўлдираяпти.
Товар айланмасининг ўсиши мамлакат корхоналарининг экспорт фаолияти фаоллашуви эвазига, ҳам четдан ва хизматлар харид қилиш ҳажми кенгайиши ҳисобига амалга ошди. Экспорт суръатлари ўсиши импорт ўсишидан ўртача 2-3 марта ўзиб кетди. Мамлакатнинг тўлов баланси мустаҳкамланди. 1998 йилдан буён республикада ташқи савдо айланмасида ижобий сальдо таъминланаяпти. Бу эса миллий валютанинг мустаҳкамланиши ва унинг ички ва ташқи конвертациясида ютуқларга эришиш учун объектив асос бўлиб хизмат қилади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling